Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларҚуёш панеллари остида етиштирилган помидорлар ҳосилдорлиги икки баробар ошди
ТехнологияларЯнгиликлар

Қуёш панеллари остида етиштирилган помидорлар ҳосилдорлиги икки баробар ошди

Қуёш панеллари остида помидор етиштиришнинг афзалликлари бисёр: ўсимлик жазирама иссиқдан камроқ стресс олади, панеллар эса ўсимликлар транспирацияси туфайли яхши совийди. Бу ҳақида батафсил АgroTimes Canary Media нашри ҳаволасига таяниб хабар бермоқда.

2019 йилда натижаси Nature Sustainability журналида чоп этилган Аризона университетининг «Biosphere 2» тадқиқотига кўра, черри помидори қуёш панеллари остида етиштирилганда унинг ҳосилдорлиги икки баробар ортган.

Шунингдек ўқинг: Қуёш панеллари остидаги мева ёки резавор боғи — у қай даражада истиқболли ва даромадли?

«Ўсимликларга етарлича ёруғлик, сув берилди, ҳарорат стресси эса бироз пасайди, шунда улар ёз давомида мева солиши, маҳсулот етиштириш муддати узайиши ва кўпроқ ҳосил бериши мумкин«, дейди мақола муаллифи, Аризона университетининг География ва тараққиёт мактаби профессори Грег Баррон-Гаффорд.

Қуёш панелларининг сояси сувни тежаш, намлик ҳосил қилиш ва ҳатто иссиқсевар помидорлар учун ҳам баланд бўлиши мумкин бўлган ҳароратни камайтиришга ёрдам беради.

Калифорния шароитида помидор ҳосилдорлиги ноагровольтаик жойларга нисбатан ўртача икки баробар кўпайди, буғдой, бодринг, картошка, салат барги каби бошқа экинлар эса салбий натижа кўрсатди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон селекционерлари саримсоқнинг янги навини яратишди

EastFruit

Япония компаниясининг қалампир терувчи роботи CЕS 2023 кўргазмасида инновация учун мукофотланди

EastFruit

Келажакка дахлдор Hi-tech 2022 йилда реал воқеликка айланди: хортидронлар, «вертикаллар» ва мева-сабзавотчиликда автоматизация

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин