Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларПортугалия фермасида роботлар малина ҳосилини териб олишга киришди
ТехнологияларЯнгиликлар

Португалия фермасида роботлар малина ҳосилини териб олишга киришди

Fieldwork Robotics компаниясида ишлаб чиқилган иккита робот Британия супермаркетларига резаворлар етказиб берувчи  Португалиянинг етакчи фермаси – Summer Berryдаги монотуннелларда малина термоқда.

Бундай машиналарни ишлаб чиқиш 2 миллион фунт стерлинг (тахминан 2,5 миллион доллар)га тушди. Мазкур роботлар уларни ишлаб чиқарувчиларнинг мулки бўлиб қолади, португалиялик фермерлар уларни ижарага олишган. Fieldwork Robotics йил охирига қадар бундай роботлардан 5 та, келаси йил эса 40 та бўлишига умид қилмоқда.

Роботларнинг ҳар бирида тўрттадан қўл бор ва улар нозик малинани эҳтиёткорлик билан терибгина қолмай,  датчиклар ёрдамида резавор пишган ёки пишмаганлигини олдиндан аниқлай олади. Бу ҳақида  onliner.by хабар бермоқда.

Бундан уч йил аввал роботнинг биринчи версияси Буюк Британияда синовдан ўтказилган эди, аммо ўшанда машинага битта резаворни олиш учун бир дақиқа керак бўлган. Бу вақт ичида технология ривожланди, энди роботлар соатига 1 кг.дан резавор йиғмоқда. Компания ишланмани янада такомиллаштиришни режалаштиряпти: мақсад – роботлар кунига 25 000 дона резавор териши (8 соатлик иш сменасида бир киши 15 000 та резавор теради)га эришишдир.

Шунингдек ўқинг: Агроботлар даври бошланмоқда! Роботлар, коботлар ва дронлар фермер зиммасидаги қайси юмушларни уддалай олади? (I қисм)

Бундан ташқари, Fieldwork Robotics ўз роботларини помидор ва гулкарам териш, экинларга сув ва кимёвий ҳимоя воситаларини пуркаш учун синовдан ўтказмоқда. Компания вакили роботлар одамларни ишсиз қолдиради дея қўрққанларни қуйидагича тинчлантирди: “Ҳозирги кунда фермерлар етарлича ишчи топа олмаяпти.  Автоматлаштириш ва робототехника йиғим-терим воситалари сифатида кенг қўлланадиган даврдан ҳали анча узоқдамиз”.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида эртаги узум навлари ҳосилини йиғиб олиш бошланди

EastFruit

Тожикистонда рекорд даражадаги пиёз ҳосили йиғиб олинмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин