Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларПомидор йиғим-терими автоматизацияси: 3,5 нафар ишчи ўрнига робот
ТехнологияларЯнгиликлар

Помидор йиғим-терими автоматизацияси: 3,5 нафар ишчи ўрнига робот

Швейцариянинг ETH Zurich тадқиқот компанияси икки йиллик тадқиқотлар давомида 3,5 нафар ишчи ўрнини босадиган ва помидорни нест-нобуд қилмай териб оладиган теримчи роботни яратди. Келгусида роботга иссиқхона ўсимликларини парваришлаш ўргатилади, деб хабар бермоқда АgroTimes FreshPlaza ҳаволасига таяниб.

ETH Zurich тадқиқотчилари қарийб икки йилдан бери помидор ҳосилини йиғиб олишни автоматлаштириш устида ишламоқда. Лойиҳанинг мақсади, робототехника, тасвирни қайта ишлаш ва сунъий интеллект (СИ)га асосланган замонавий теримчи роботни ишлаб чиқишдан иборат бўлиб, келгусида мева етиштиришнинг бошқа секторларида ҳам ундан фойдаланиш мумкин.

ETH Zurich тадқиқотчиси Тилл Карбахернинг сўзларига кўра, йилига 1 гектар иссиқхона помидорини парваришлаш учун 2 815 соат меҳнат талаб этилади. Робот тунги меҳнат соатларини ҳам ҳисобга олганда йилига 4 246 соат ишлайди. Шундай қилиб, битта теримчи робот 1,5 гектар майдонни парваришлашга муваффақ бўлади, шунинг учун у 3,5 нафар ишчи ўрнини боса олади.

Тасвирни қайта ишлаш ва сунъий интеллект туфайли теримчи робот помидорни маҳсулотга зарар етказмаган (шикастламаган) ҳолда теради. Бундан ташқари, биз иссиқхонада бошқа вазифалар учун ҳам технология ишлаб чиқишга муваффақ бўлдик. Кейинги қадам поядан таянч ипга қадар кесишни таъминлашдир”, дейди Тилл Карбахер.

Помидор теришдан ташқари, тадқиқотчилар узум ва мевалар ҳосилини терувчи роботни ҳам ишлаб чиқишди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Япония компаниясининг қалампир терувчи роботи CЕS 2023 кўргазмасида инновация учун мукофотланди

EastFruit

Келажакка дахлдор Hi-tech 2022 йилда реал воқеликка айланди: хортидронлар, «вертикаллар» ва мева-сабзавотчиликда автоматизация

EastFruit

Дронлар ва сунъий интеллект америкалик фермерларга картошка етиштиришда кўмак бермоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин