Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларПиёз геномининг ўқилиши селекционерларга янги навлар яратиш имконини беради
ТехнологияларЯнгиликлар

Пиёз геномининг ўқилиши селекционерларга янги навлар яратиш имконини беради

Вагиненген университети (Нидерландия) олимлари пиёз геномини очишга муваффақ бўлдилар. Бу ушбу сабзавотнинг қурғоқчилик ва замбуруғ касалликларига қарши чидамли янги навларини яратишни тезлаштиради.

Бу ҳақда университет сайти маълумотларига таяниб, AgroTimes хабар бермоқда.

“Алоҳида қисмларни бир жойга йиғиш мураккаб бошқотирмага айланди”, дейди ўсимликлар селекцияси тадқиқотчиси Ричард Финкерс. – Чунки пиёз геноми жуда улкан: помидор геномидан тахминан 16 баравар ва инсонникидан 5 баравар катта.

Пиёз геномини тузишни у 100 минг қисмдан таркиб топган пазлни ечишга қиёслади. Улардан 95 мингтаси мовий осмон парчаларидир. Қисмлардан фақат 5 мингтаси аслида маънога эга. ДНКни секвенация қилиш бўйича энг янги технологиялар қисман ёпилиб қолган майда ва йирик парчаларни бир жойга йиғиш имконини яратиб, ушбу муваффақиятга эришишда ёрдам берди.

Селекционерларнинг фикрича, пиёз геномининг кетма-кетлиги очилиши уларнинг ишини икки карра тезлаштиради, яқин олти-етти йилда янги навлар яратилишини кутиш мумкин.

“Касалликларга бардошлилик ёки қурғоқчиликка қарши туришни таъминлашда муайян генлар роль ўйнайдиган картошка ва шоли сингари бошқа экинлар аллақачон батафсил ўрганиб чиқилган. Мазкур ўсимликлар генининг кетма-кетлиги тўғрисидаги маълумотлар асосида селекционерлар энди пиёз геномидаги шундай генларни осонроқ аниқлаб олиши ва ўз селекция ишларида янада аниқ натижаларга эришиши мумкин”, дея изоҳ берди олим.

Вагенинген университети пиёз ДНКсини очишда учта компания – Bejo Zaden ва De Groot en Slot селекция компаниялари ва ServiceXS геном компанияси билан ҳамкорлик қилди. Лойиҳанинг баъзи қисмлари профессор Масайоси Шиги (Япониядаги Ямагути университети сабзавотлар лабораторияси) ва профессор Шусей Сато (Биология фанлари олий мактаби, Тохоку университети, Аоба-ку, Сендай, Япония) билан биргаликда якунига етказилди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Маrlena қизил смородина бозорида янги лидерга айланадими?

EastFruit

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин