Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларЎзбекистон селекционерлари қулупнайнинг “Тонг ифори” номли янги навини яратишди (видео)
ВидеоТехнологияларЯнгиликлар

Ўзбекистон селекционерлари қулупнайнинг “Тонг ифори” номли янги навини яратишди (видео)

Қулупнайнинг янги нави Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қошидаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтида яратилди. “Тонг ифори” номли ушбу нав ички бозор ҳамда экспорт учун мўлжалланган, дея хабар бермоқда Қишлоқ хўжалигининг матбуот хизмати.

Ҳар йили 7 минг тонна қулупнай етиштирилади

Бугун республикада ушбу резаворни йил бўйи очиқ дала ҳамда иссиқхона шароитида етиштириш учун барча зарур шароитлар мавжуд. Ушбу жараён Жанубий Корея ва Хитой давлатлари билан яқин ҳамкорлик асосида амалга ошириляпти ва шу тариқа ўзаро тажриба алмашилмоқда.

Мамлакатдаги жами 690 гектар майдонда (578 гектари – аҳоли томорқа ерлари, 112 гектари – фермер хўжаликлари) ҳар йили ўртача 7 минг тоннадан зиёд қулупнай етиштирилади. Тошкент, Наманган, Фарғона, Aндижон, Самарқанд вилоятлари эса сархил қулупнайни бозорга етказиб берувчи етакчи ҳудудлар ҳисобланади.

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қошидаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтида қулупнайнинг янги серҳосил навларини яратиш бўйича фаол иш олиб борилмоқда. Илгари бозорда фақат хорижий етказиб берувчилардан чет эл валютаси ҳисобига харид қилинадиган юқори ҳосилдор импорт навлари мавжуд эди. Қулупнайнинг “Тонг ифори” нави эса маҳаллий маҳсулот, яъни, мазкур илмий-тадқиқот институти олимларининг изланишлари натижасидир. Янги нав кўчатларини Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтидан харид қилиш мумкин.

Янги нав ҳақида маълумот

“Тонг ифори” нави иссиқхонада етиштиришга мослаштирилган. Экиннинг ўсиш даври 193-200 кун, биринчи теримга қадар бўлган муддат мўътадил иқлим шароитида 107-115 кунни ташкил этади. Меванинг рангги оч қизил, ҳар бирининг вазни 20-25 граммгачадир. Ушбу нав таркибида қуруқ модда миқдори 10,8 фоиз (10,2-11,2), қанд 9,5 фоиз (7,2-7,8), аскорбин кислотаси 100 г маҳсулотда 66,98 (54,8-68,0) мг, нитрат миқдори 68 мг/кгни ташкил этади. Ҳосилдорлик кўрсаткичи эса 1,8-2,2 кг/м2 дан иборат.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Маrlena қизил смородина бозорида янги лидерга айланадими?

EastFruit

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин