Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларОлмаларни манзилли суғориш технологияларидан фойдаланиш боғнинг ҳосилдорлигини максимал даражада оширади
Технологиялар

Олмаларни манзилли суғориш технологияларидан фойдаланиш боғнинг ҳосилдорлигини максимал даражада оширади

Олма дарахтларини манзилли суғориш технологияси тупроқ намлигини идеал даражада сақлаб туриш имкониятини тақдим этади. Бу намлик етишмовчилиги ёки ҳаддан ортиб кетиши туфайли кўчатларнинг стрессга тушиб қолишининг олдини олади ҳамда боғнинг ҳосилдорлигини максимал даражада оширади. Суғориш тизимлари инжиниринги билан шуғулланувчи «Эвкалипт Р» компанияси раҳбари Владислав Разкевич айнан шу фикрларни билдирди.

Владислав Разкевичнинг қайд этишича, олма боғларида манзилли суғориш технологияларини жорий этиш суғориш ва фертигацияга йўналтирилаётган ресурсларни тўлиқ назорат қилиш имконини беради. Бу эса ўз навбатида боғдорчилик маҳсулотларининг сифатига ҳамда ҳосилдорликка катта таъсир қилади.

«Эвкалипт Р» компанияси раҳбарининг сўзларига қараганда, суғоришни назорат қилиш учун замонавий мониторинг тизимларининг ўзига хос жиҳати шундаки, улар тупроқнинг намлигини махсус – илдизнинг ҳар 10 см ида узлуксиз тарзда ўлчаб туради.

“Бундай ўлчовлар, хусусан, тупроқ ва унинг таркибидаги сув сифати тўғрисидаги жорий ҳарорат, намлик, намлик сиғими, сувнинг сингиб кетиш тезлиги сингари маълумотларни олиш имконини беради. Бундан ташқари, мониторинг тизими ўсимлик илдиз тизимининг фаолияти – унинг ривожланиши, чуқурлиги, сув истеъмоли ҳақидаги маълумотларни ҳам етказиб туради. Кейин биз ушбу ахборотлар ёрдамида тупроқдаги энг мақбул намлик диапазонини аниқлаймиз ва суғориш циклини белгилаймиз”, дея тушунтириш берди Владислав Разкевич. У яна қўшимча қилдики, мазкур технология ҳар қандай тупроқда фойда келтиради. Чунки у бевосита боғ жойлашган маҳаллий ҳудуддан олинган ҳамда ушбу ҳудуд об-ҳаво шароитларини инобатга олган реал маълумотларга таянади.

Манзилли суғориш бўйича мутахассиснинг яна қайд этишича, мева тугиш даврида юз берадиган вақтинчалик хуружлар ва намликнинг етарли даражада бўлмаслиги олма боғларининг ҳосилдорлигини пасайтириб юборади. Қолаверса, намликнинг кам бўлиши олманинг кейинги сифатига ҳам салбий таъсир кўрсатади, деб ёзади SEEDS Agri-gator сайтига таянган ҳолда.

“Суғориш тизимини автоматлаштириш берилган параметрлар бўйича аниқ тартибда суғоришни кафолатлайди, натижага эришишда инсон омилини камайтиради”, дейди Владислав Разкевич.

Шунингдек  ўқинг: Сифатли суғориш тизимисиз чаканда (облепиха) етиштириш иқтисодий жиҳатдан самарасиздир – Федор Прима

“Шу сабабли, ҳозир саволни бугунги боғбон манзилли суғориш тизимини харид қила олдими, деб эмас, балки бундай тизимсиз ишни уддалаш мумкинми, дея қўймоқ керак”, деб ишонч билан айтди “Эквалипт Р” компанияси раҳбари.

«Эвкалипт Р» компанияси суғориш тизимлари соҳасидаги инжиниринг бозорида 2004 йилдан буён фаолият юритади. Ҳозирга келиб компания портфелида Украина, Беларус, Грузия, Молдова, Туркия ва Марказий Осиё мамлакатларидаги 1 минг гектардан зиёд майдонда муваффақият билан рўёбга чиқарилган лойиҳалар бор.

Айни дамда «Эвкалипт Р» манзилли суғориш бўйича АҚШ, Греция, Италия, Исроил, Австралия мамлакатларида етакчи компаниялардан ускуналар етказиб беради ҳамда ўзининг шундай замонавий ускуналар ишлаб чиқаришига эга. Шунингдек, суғориш тизимларини лойиҳалаштириш ва уларни таъминлаш хизматларини кўрсатади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

Ер ости томчилатиб суғориш усули Ўзбекистон агробизнесини тубдан ўзгартириши мумкин

Andriy Yarmak

Сергей Алба: ер ости томчилатиб суғоришга йўналтирилган инвестициялар бир мавсумдаёқ ўзини оқлайди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин