Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларНидерландияда помидор баргларини кесувчи робот сотувга чиқмоқда (видео)
ВидеоТехнологияларЯнгиликлар

Нидерландияда помидор баргларини кесувчи робот сотувга чиқмоқда (видео)

Голландиянинг Priva компанияси ўзининг биринчи роботини тақдим этди. У иссиқхонада ишлашга мўлжалланган бўлиб, бошқа ходимлар билан бирга хавфсиз ва автоном ҳаракатлана оладиган Коmpano номли машинадир.

Коmpano – тўлиқ автоматлаштирилган аккумуляторли кесувчи-робот бўлиб, кунига 24 соатгача ишлай олади, дея хабар бермоқда EastFruit мутахассислари FreshFruitPortal ҳаволасига таяниб.

Компаниянинг мақсади –  иссиқхоналарда помидор баргларини олиб ташлаш учун мўлжалланган ушбу тўлиқ автоном робот-кесгич билан боғдорчилик соҳасида инқилобга эришишдир.

Ҳосилни қайта ишлаш иссиқхоналарнинг кундалик фаолиятида муҳим аҳамият касб этади, чунки глобал озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаб тез суръатлар билан ўсишда давом этаётган бир пайтда малакали ходимлар сони тобора камайиб боряпти.

Робототехника кундалик операцияларнинг узлуксизлигини таъминлаш орқали ечим таклиф қилмоқда. Бунда харажатлар бир хил ёки ундан паст даражада сақланиб қолади.

Коmpano 5 кВт/соатлик аккумуляторга эга, оғирлиги деярли 425 килограмм, узунлиги 191 сантиметр, эни 88 сантиметр, баландлиги эса 180 сантиметр.

Унинг патентланган қўли ва интеллектуал алгоритмлари бир гектар майдонда ҳафтасига 85% самарадорликни кафолатлайди. Робот-кесгич ақлли қурилма ёрдамида осон бошқарилади ва фойдаланувчининг хоҳиш-истакларига мувофиқ созланади.

Компания маълумотларига кўра, бу фойдаланувчиларга помидор баргларини қўлда олиб ташлашнинг арзон варианти таклиф қилинаётган жаҳондаги биринчи роботдир. Унинг меҳнати ишлаб чиқарувчи учун ишчи кучини бошқаришни осонлаштиради.

Шунингдек ўқинг: Тоyota Ventures агросектор учун мўлжалланган роботларга сармоя киритади (видео)

Голландиядаги етакчи ишлаб чиқарувчилар, технологик ҳамкорлар ва экспертларнинг МТА билан ҳамкорликда ишлаб чиққан роботи сентябрь ойи охирида GreenTech тадбирида намойиш этилди ва ҳозир у бозорда сотоувга чиқаришга тайёр.

Робот Голландиядаги бир қатор иссиқхоналарда муваффақиятли синовдан ўтган. МТАда 50 та роботлар серияси ишлаб чиқарилмоқда ва уларни Priva веб-сайтида сотиб олиш мумкин. Аммо нарх ҳақида маълумот ҳозирча мавжуд эмас.

Келгусида Коmpano ассортименти бодринг баргини кесувчи ва помидор-бодринг ҳосилини йиғувчи робот билан кенгайтирилади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Ер ости томчилатиб суғориш усули Ўзбекистон агробизнесини тубдан ўзгартириши мумкин

Andriy Yarmak

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин