Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларNext Fruit 4.0 номли универсал робот ҳосил йиғиш, дарахтларни буташ ва экинни бегона ўтлардан тозалаш хусусиятига эга
ТехнологияларЯнгиликлар

Next Fruit 4.0 номли универсал робот ҳосил йиғиш, дарахтларни буташ ва экинни бегона ўтлардан тозалаш хусусиятига эга

Agro Food Roboticsнинг Next Fruit 4.0 лойиҳаси амалга оширилиши туфайли боғбонлар бир вақтнинг ўзида ҳам йиғим-терим, ҳам бегона ўтлардан тозалаш ва ҳам кўчатларни буташга қодир роботга эга бўлишлари мумкин. Бир вақтда бир нечта операцияларни бажариш учун новдаларни ушлаш ва уларни кесишга мосланган қайчи ишлаб чиқилган. Компьютерлаштирилган кўриш технологияси ёрдамида робот керакли мева ва шохларни танлаш учун видеокамера тасвирларини таҳлил қилади. Мазкур инновация ҳақида FreshPlaza ҳаволасига таяниб, Fruit-inform хабар бермоқда.

Олма, нок, резаворлар ва бошқа меваларни етиштирувчи боғбонлар бу ишларнинг баъзан ҳаммасига улгура олмаслиги тайин. Мева йиғувчи машиналар эса ҳали тўлиқ ишлаб чиқилмаган ва бўлса ҳам қимматга тушиши, шубҳасиз.

Agro Food Rоbotics ходими Йохен Хемминг ҳамкасблари билан биргаликда кўп функцияли робот яратишга қарор қилди. Йиғим-терим бир неча ҳафтагина давом этади ва роботлаштирилган механизмни бутун йил давомида қўллаш мумкин.  Боғбонлар бундай «ёрдамчи»га жон деб сармоя киритган бўлишар эди.

Шунингдек ўқинг: Дронлар боғдорчиликдаги кўплаб муаммоларга ечим бўла олади — Андрий Ярмак (видео)

Робот прототипи меваларни сақлаш учун идишли платформа, роботлаштирилган қўл ва видеокузатув тизимидан иборат. Сунъий интеллект технологияси видео тасвирларни таҳлил қилади.

Йиғим-терим маҳали робот мустақил равишда пишган меваларни топиш, уларни шохлардан олиш ва идишларга солиш имкониятига эгадир. Бир томондан, бу оддий кўринади, лекин, аслида у қадар оддий эмас. Муаммо шундаки, олма ёки нок шакли ҳеч қачон бир хил бўлмаган, дарахт эса мураккаб уч ўлчамли объектдир.

Fruit 4.0 лойиҳасини амалга ошириш 2024 йилга қадар якунланиши керак.  Бу вақтга бориб, ишланма муаллифлари меваларни уза оладиган ва дарахт буташни уддалайдиган кўп функцияли «қўл» яратиш муаммосини ҳал этишга муваффақ бўлишади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Ер ости томчилатиб суғориш усули Ўзбекистон агробизнесини тубдан ўзгартириши мумкин

Andriy Yarmak

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин