Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларМеваларга ишлов бериш воситалари – маҳсулотни сақлашда инновацион ечим
Технологиялар Янгиликлар

Меваларга ишлов бериш воситалари – маҳсулотни сақлашда инновацион ечим

Мевалар, резаворлар, полиз маҳсулотларини сақлаш муддати ва сифатини оширишга махсус жиҳозланган омборхоналар ва музлаткичлар ёрдамидагина эришилмайди. Сақлашда йўқотишлар миқдорини камайтириш ва маҳсулотнинг чиройли ташқи кўринишини сақлаб қолиш имконини берувчи қўшимча воситалар ҳам мавжуд. Бу қандай ишлайди? ТМ BioGreen маҳсулотларини етказиб бериш билан ҳам шуғулланувчи “ПБТ” компанияси асосчиси Александр Бородай  SEEDS билан интервьюда шулар ҳақида сўзлаб берди.

– Махсус омборхоналар ва музлаткичлар мевалар, данакли мевалар, реза мевалар, сабзавотларни сақлаш муддатини узайтиради. Маҳсулотга қўшимча равишда ишлов бериш нима учун керак? Бу қандай самара беради?

– Анъанавий технологияларни қўллар эканмиз, биз сабзавотлар ва мевалар қанча вақт давомида сақланиши ҳақида тушунчага эга бўламиз. Қўшимча воситалардан фойдаланиш орқали эса бизда бир томондан сақлаш муддатини узайтириш, иккинчи томондан йўқотишлар миқдорини камайтириш имконияти пайдо бўлади. Шу тариқа, ҳимоя препаратлари бизнес юритиш самарадорлигини, рентабелликни ошириш, йўқотишларни камайтиришга ёрдам беради.

– BioGreenдан фойдаланиб резаворлар ва меваларнинг сақлаш муддати узайтирилганига мисоллар келтириб бера оласизми? Уларга ишлов бериш натижасида маҳсулотни йўқотиш даражаси қанчалик камайди? Бу иқтисодий жиҳатдан қай даражада фойдали?

– Агар узоқ вақт сақланадиган мева-сабзавот маҳсулотлари ҳақида гапирадиган бўлсак (олмалар, картошка), йўқотишлар бўлиши тайин. Бироқ ТМ BioGreenнинг “Harvest storage” сериясидаги маҳсулотларини қўллаб, биз сақловдаги йўқотишларни 60 фоизга камайтирамиз. Тўғри, маҳсулотни муайян муддатдан ортиқ сақлаб бўлмайди. Аммо биз йўқотишлар миқдорини камайтириб, керакли товар кўринишини сақлаб қола оламиз.

Қисқа муддат (ҳафта, ой) сақланадиган реза мевалар ва меваларга нисбатан қўлланилганда эса препарат сифатли сақлов муддатини 50 ва ҳатто 100 фоизга узайтириши мумкин. Масалан, агар реза мевалар одатда 15 кун сақланадиган бўлса, препарат билан ишлов берилгандан сўнг худди шу шароитда уни сақлаш муддати 30 кунгача узаяди.

– Кўпчилик истеъмолчилар орасида озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш ҳамиша зарарли, деган фикр шаклланган. Ҳақиқатан ҳам шундайми? Препарат таркибига нималар киради? У якуний истеъмолчи учун мутлақо хавфсиз, дея оласизми?

– Резалар, мева-сабзавот маҳсулотларининг етилиш даврида экинга қаров ва ҳимоялаш учун асосан ноорганик кимёвий моддалар ишлатилади. Ўз-ўзидан, ҳосил етиштиришнинг ҳозирги замонавий технологиялари ёрдамида сақлаш учун кимёвий воситалардан фойдаланиш – одатий ҳолат.

ТМ BioGreenнинг “Harvest storage” сериясидаги маҳсулотлари таркибининг асоси органик моддаларнинг аналогларидан иборат. Улар биологик парчаланади ва инсон организмига ҳам, ўсимликнинг ўзига ҳам, атроф муҳит ва маҳсулотга ҳам салбий таъсир қилмайдиган даражада кам дозаларда ишлатилади. Мевалар ва бошқа маҳсулотларнинг сиртида вужудга келиши мумкин бўлган патоген флора билан курашиш жараёнида модданинг ўзи органик бирикмаларга бирикиб кетади. Бундай бирикмалар эса табиатда ҳамма жойда учрайди. Шу сабабли, препаратни қўллаш истеъмолчилар учун мутлақо хавфсиз.

ТМ BioGreenнинг “Harvest storage” сериясидаги воситаси сувда эрувчи модда ҳисобланади. Сабзавотлар, резаворлар, мевалар ювилганда у эриб кетади ва ўзидан из қолдирмайди.

– BioGreen препарати билан ишлов бериш мева ёки резаворларнинг ишлаб чиқариш ҳажми қанча бўлганда иқтисодий жиҳатдан самарадор ҳисобланади?

– Биз препаратни қўллаш концепциясини иккига бўлганмиз: кичик ишлаб чиқарувчилар, фермерлар учун ҳамда йирик корхоналар учун. Бироқ ишлаб чиқариш ҳажми минимал даражада бўлган тақдирда ҳам BioGreenдан фойдаланиш иқтисодий самара беради. У ҳам кичик, ҳам йирик ишлаб чиқарувчиларга, шунингдек, ўзининг томорқа участкаларида мева ва сабзавот етиштирувчиларга ҳам фойда келтиради.

Шу боис, ТМ BioGreenнинг “Harvest storage” сериясидаги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи учун маҳсулотни сақлашда иқтисодий, экологик ва технологик жиҳатдан инновацион ечим бўла олади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Бугунги кунда нишали резаворлардан қай бирини етиштирган маъқул? (видео)

EastFruit

Молдовада резаворлар ва асал фестивали яна давом этади

EastFruit

Мева-сабзавот бизнесида таъминот занжири бошқарувининг автоматлаштирилган тизими: қандай қилиб компания даромадини ошириш мумкин?

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин