Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларМевалар «нафас олади» — нима учун бу жараённи секинлаштириш керак?
Технологиялар Янгиликлар

Мевалар «нафас олади» – нима учун бу жараённи секинлаштириш керак?

Ҳа, мевалар узиб олингач ҳам «нафас олади»! Ва уларни узоқроқ сақлаш учун бу жараённи секинлаштириш зарур. «Alternative Technologies PF» лойиҳалаш ва технология бўлими бошлиғи Сергей Выставной SEEDSга берган интервьюсида шу хусусда, шунингдек, турли маҳсулотларни сақлаш жойларини лойиҳалаш ҳақида сўзлаб берди.

– Омборхона дизайни маҳсулот турига қараб қай тарзда фарқланади? Совутиш ускунаси қаерда жуда ҳам зарур?

– Совутиш ускуналари бир-биридан жуда катта фарқ қилмайди. Фақат ҳисоб-китоб параметрлари фарқланади ва шунинг натижасида ускуна танлови амалга оширилади. Мезонлар хона ҳарорати, намлиги ва маълум бир минтақанинг иқлимий хусусиятларини ҳам ҳисобга олади.

Биринчидан, мева ва резавор етиштирувчиларга совутиш ускунаси ўта зарур. Aгар маҳсулотлар узоқ вақт сақланса, уларни совутиш шарт. Пиёз ёки картошка ҳақида гапирадиган бўлсак, бунда совутиш ва совутишсиз схемалар мавжуд – буларнинг бари қанча маҳсулотни сақлаш ва сифат қандай бўлишига боғлиқ.

Шунингдек ўқинг: Музлаткичли ускуналарга пулни тежаган фермерлар охир-оқибат кўпроқ ютқазадилар

– Меванинг «нафас олиши»ни секинлаштириш жараёни ҳақида сўзлаб берсангиз.

– Бу ерда РГС тизимлари (бошқариладиган газ муҳити) ҳақида сўз кетмоқда. Бундай камералар герметик тарзда ёпилади, яъни, у ерга тоза ҳаво кирмайди. Камерада газлар – кислород, азот ва CО2 нинг муайян концентрацияси сақланади. Ҳаммаси маҳсулот турига боғлиқ. Масалан, олма учун кислород миқдорини камайтириш, лекин карбонат ангидрид миқдорини кўпайтириш керак, шундагина мевани узоқроқ, яъни, 9-10 ойгача сақлаш мумкин.

Сақловнинг бу усули меваларнинг касалликларга чидамлилигини ошириш, сақлаш муддатини узайтириш, маҳсулот вазнини камайишини олдини олиш, ташқи кўриниш ва ёрқин рангни сақлаб қолишга имкон беради. Aгар корхонада сақлов ҳажми 10 тоннадан ортиқни ташкил қилса, ушбу технологиядан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

Мевани тўғри сақлаш билан ишлаб чиқарувчи нафақат миқдор, балки сифат жиҳатидан ҳам фойда олади. Зеро, мева-сабзавотларнинг ташқи кўриниши муҳим аҳамиятга эга.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Янги суперфуд: украиналик фермерлар минглаб тонна маржондарахт мевасини экспорт қилмоқда

EastFruit

Реза меваларни музлатиш учун Украинада ишлаб чиқарилган ускуна: юқори сифат ва арзон нарх

EastFruit

Тожикистон олмага тўлиб-тошган – ҳатто чакана нархлар ҳам рекорд даражада паст

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин