Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларМева-сабзавот бизнесида таъминот занжири бошқарувининг автоматлаштирилган тизими: қандай қилиб компания даромадини ошириш мумкин?
Долзарб Махсус Технологиялар Янгиликлар

Мева-сабзавот бизнесида таъминот занжири бошқарувининг автоматлаштирилган тизими: қандай қилиб компания даромадини ошириш мумкин?

Таъминот занжири – замонавий бизнесда ишлаб чиқариш ва маҳсулотни якуний истеъмолчига етказиб бериш ўртасидаги барча зарур жараёнларни боғловчи тизимдир. Бироқ, коронавирус пандемияси бутун жаҳон бўйлаб ушбу тизимнинг асосий таркибий қисмларини издан чиқарди.

Мева-сабзавот компаниялари бу даврда маҳсулот етказиб беришнинг самарали тизимини сақлаб қолиши мумкинми? Етказиб бериш занжирини бошқариш жараёни деганда нималар тушунилади? Мева-сабзавот бизнесининг рентабеллигини ошириш учун омбор логистикаси бошқарувини автоматлаштириш қанчалик муҳим? Бу ҳақида мева-сабзавот компанияларининг тизимли таъминот занжири бошқаруви билан шуғулланувчи «Янгича индустриал ечимлар» – «New Industrial Solutions» (Украина) компанияси бош директори Алексей Гладишев гапириб берди.

Унинг қайд этишича, замонавий бизнесда таъминот занжири бошқаруви мижозлар эҳтиёжини максимал даражада қондириш, харажатларни камайтириш ва компаниялар учун бозорда рақобатдош устунликларни таъминлашга қаратилган кўплаб таркибий қисмлардан иборат. Хўш, улардан қай бири муҳим?

Етказиб беришнинг максимал тезлиги ва самарадорлиги жараённи автоматлаштириш орқали аниқланган

“Замонавий логистикада таъминот занжирига маҳсулотларни максимал тезлик ва самарадорлик билан ишлаб чиқариш ҳамда мижозларга етказиб бериш учун бир-бири билан ўзаро боғлиқ бир қанча қисмлар сифатида қаралади. Шу билан бирга, бугун бозорда турли бизнес йўналишлари бўйича фаолият юритувчи компанияларга жараёнларнинг аксарият қисмини автоматлаштириш, уларнинг шаффофлиги ва самарадорлигини таъминлаш имконини берувчи таъминот занжири бошқаруви бўйича кўплаб ихтисослашган дастурий ечимлар пайдо бўлган. Йиғилган маълумотлар асосида таъминот занжирини бошқариш тизимлари бизнес жараёнларини такомиллаштириш ва бозорда рақобатдош устунликларга эга бўлиши учун имкон қадар уларнинг самарадорлиги ва маҳсулдорлигини таъминлашга ёрдам беради», дейди бозор мутахассиси.

Шу билан бирга, мева-сабзавот бизнеси ҳақида гапирар экан, Алексей Гладишев таъминот занжири бошқаруви самарадорлиги бошқа сегментларга нисбатан мазкур сегментда муҳимроқ эканлигини қайд этади: “Сабзавот ва мевалар тез бузиладиган маҳсулотлар, шунинг учун етказиб бериш занжиридаги ҳар қандай узилиш якуний истеъмолчига олиб борадиган йўлда кечикишларга олиб келади ва бу ишлаб чиқарувчи учун қўшимча сақлаш харажатлари демакдир. Бундан ташқари, сабзавот ва мевалар сифати бузилиши хавфи ортади».

Таъминот бошқаруви соҳасидаги дастурий ечимлар ҳақида сўз юритар экан, New Industrial Solutions компанияси бош директори бугунги кунда сервисни режалаштириш бўйича замонавий маҳсулотлар мавжудлигини, хусусан, компания Service Оptimizer 99+ платформаси асосида ўз мижозлари – фермерлар ва экспортёрларга ушбу турдаги маҳсулотларни таклиф қилмоқда. Платформани таъминот занжири бошқаруви соҳасида жаҳондаги етакчи иштирокчи – ТооlsGroup (АҚШ) ишлаб чиққан.

«Servis Optimizer 99+ нинг афзаллиги шундаки, бугунги глобал логистика инқирозида ишлаб чиқарувчи глобал бозордаги ноаниқлик шароитида ўз бизнесини иложи борича самарали ривожлантириш имконини берувчи етказиб бериш занжирининг режалаштириш хизматидан фойдаланади», дейди Алексей Гладишев.

Сунъий интеллект ёрдамида маҳсулотни сотиш жараёнларини оптималлаштириш

Платформа мақсадли хизмат даражаларига эришиш учун таъминот занжири режалаштирилишини автоматлаштиради ва соддалаштиради. Хусусан, сабзавот ва мевалар етиштирувчи ҳамда экспорт қилувчи корхоналарнинг товар тақчиллиги, маҳсулот захиралари, корхона айланма маблағлари ўртасидаги номувофиқлик туфайли савдони бой бериш каби муаммолари ҳал этилади”, дейди Алексей Гладишев.

Мутахассиснинг таъкидлашича, мева-сабзавот бизнесида омбор логистикасини бошқариш ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Замонавий автоматлаштирилган дастурий ечимлар омбор захираларининг аниқлигини ошириши, маҳсулотни саралаш ва уни жўнатишдаги хатоларни камайтириши, пировардида, мижозларга хизмат кўрсатишни яхшилаши мумкин, бу эса бизнесингиз нуфузига ижобий таъсир кўрсатади.

“New Industrial Solutions ўз мижозларига Омборлар бошқаруви тизими (WМС) ечимларини таклиф этади.  WМС ҳар қандай омборни автоматлаштиришга имкон беради ва барча турдаги логистика процедураларига мос келади. Шу билан бирга, дастурнинг ўзи товарларни жойлаштириш ва саралаш стратегияларини танлайди ва деярли ҳар қандай омборда ишлаш учун ўнлаб созламаларга эга.  Омборлар бошқарувининг автоматлаштирилган тизими маҳсулотларни қабул қилиш, жўнатиш ва ташишда, масалан, сабзавот ва меваларни саралашда инсон омилининг салбий таъсирини бартараф этади.  Шу билан бирга, сизнинг бизнесингиз юқорида қайд этилган операциялар бўйича харажатларни ўнлаб марта камайтиради, бу эса компаниянинг рентабеллиги ҳам ошишини англатади”, дея қайд этди мутахассис.

 Дастлабки босқичда таҳлил – асосий омил

Алексей Гладишев мева-сабзавот бизнесида логистика жараёнларини оптималлаштиришдан аввал унинг ўзига хос хусусиятларини батафсил таҳлил қилиш ва логистика соҳасидаги муаммоларни аниқлаш муҳимлигини таъкидлайди.

Автоматлаштириш шаффоф бизнес жараёнлари ва оптимал моддий-техник инфратузилма билан биргаликда муҳим аҳамиятга эга.

«Шу билан бирга, бу ишни кўп йиллик тажрибага эга бўлган, ички ва ташқи бозорнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда турли лойиҳаларни амалга ошириш учун тизимли ечимларни таклиф эта оладиган мутахассислар амалга ошириши муҳимдир» дея хулоса қилади мутахассис.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Қувайт компаниялари Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилишга қизиқиш билдирмоқда

EastFruit

Куз фаслида Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши бошланади

EastFruit

Боғдорчилик ва сабзавотчиликдаги юқори технологиялар Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига қандай таъсир кўрсатади – EastFruit семинарида ушбу саволга жавоблар

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин