Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларХROOTS лойиҳаси вертикал фермаларни космосда синовдан ўтказмоқда
ТехнологияларЯнгиликлар

ХROOTS лойиҳаси вертикал фермаларни космосда синовдан ўтказмоқда

NASА ҳомийлигидаги Sierra Space жамоаси микрогравитация шароитида экин ўстириш усулларини ўрганиш учун тупроқсиз озиқланиш ва озуқавий моддаларни тиклаш технологияларини ишлаб чиқмоқда. Мазкур ишланма Халқаро космик станция бортида (ХКС) ўсимликлар синови мисолида намоён этилади. Бу хусусда EastFruit NASA ҳаволасига таяниб хабар берди.

Sierra Space Astro Garden деб номланган кенг кўламли сабзавот етиштириш тизимини тўрт кишилик экипаж учун етарли сабзавот етиштириш концепцияси сифатида ишлаб чиқмоқда. eXposed Root On-Orbit Test System  (ХROOTS) тадқиқоти Аstro Garden тизимининг муҳим элементларини гидропоника ва аэропоника усулларидан фойдаланган ҳолда тупроқсиз экинлар етиштириш учун синовдан ўтказади. Бу эса космосда кенг миқёсда ўсимликлар етиштириш имконини беради.

Ушбу тизимлар космик муҳитда самарали бўлиши учун микрогравитация шароитида ишлашга мослаштирилган бўлиши керак. Шу билан бирга, экинларнинг ўсишини қўллаб-қувватлаш учун етарли миқдорда сув ва озуқавий моддалар билан таъминлаш, ҳар хил турдаги ўсимликлар, жумладан, баргли кўкатлар, сабзавотлар (масалан, помидор) ва илдиз мевали экинлар (масалан, сабзи)нинг илдиз зонасида яхши аэрацияни таъминлаш салоҳиятини сақлаб қолиш лозим. Космик муҳитда ишлаш учун муҳим хусусиятлар қуйидагилардир: кам оғирлик, қувват, ҳажм, экипажнинг юқори ишончлилик билан хизмат қилишига бўлган талаб, тозалаш ва таъмирнинг қулайлиги.

XROOTS технологияси намойишининг мақсади, космик станциядаги микрогравитация шароитида ўсимликлар ўсаётган пайт озуқавий моддаларни етказиб бериш ва чиқариб олишнинг тупроқсиз усулларини баҳолашдир.  Микрогравитация шароитида ўсимликларни етиштириш космосда суюқликлар физикаси ва конвектив оқим йўқлиги боис мураккаблашади.

XROOTS айни пайтда космик станцияда фойдаланилаётган Veggie ўсимликлар етиштирувчиси билан бирлаштирилади.  Операция олти ой ичида амалга оширилиши, индивидуал тестлар эса 14 кундан 60 кунгача давом этиши режалаштирилган.

XROOTS турли капилляр конфигурациялар ва иш протоколлари билан озуқавий моддаларни пуркаш, оқим ва чиқиш ҳаракати каби ўзгарувчан жараёнларни кузатиш учун мўлжалланган. ХROOTS ўсишнинг турли босқичларида илдиз ривожланиши ва суюқликнинг илдизга ўзаро таъсирини кузатиш учун ҳаракатсиз тасвирлар ҳамда видеолардан фойдаланади.  Маълумотлар, шунингдек, датчиклар ҳамда экипаж кузатувлари ёрдамида тўпланади.

Синовлар бир неча турдаги экинларда ўтказилади, уларнинг баъзилари униб чиқиш босқичида, бошқалари эса тўлиқ йиғим-терим босқичида бўлиши мумкин.

Космосда сархил озиқ-овқат маҳсулотларини самарали ишлаб чиқариш салоҳияти NАSАнинг узоқ муддатли миссиялари, жумладан, тадқиқот миссиялари учун жуда муҳим аҳамиятга эга бўлади. ХROOTS технологиясининг намойиши ҳозирги кунда мавжуд кичик миқёсдаги ишлаб чиқариш тизимларидан экипаж рационини тўлдириш ва Космосдаги ҳаёт сифатини яхшилаш учун етарли миқёсдаги тизимларга ўтишда муҳим қадамдир.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин