Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларКелгуси йили коинотда илк тижорий иссиқхона фаолият бошлайди!
ТехнологияларЯнгиликлар

Келгуси йили коинотда илк тижорий иссиқхона фаолият бошлайди!

Redwire корпорацияси Ердан ташқари боғдорчилик бўйича тадқиқотларни кучайтириш учун келаси йил баҳорида коинотда ўзининг биринчи тижорий иссиқхонасини ишга туширади. Бу ҳақида Reuters ахборот агентлиги ҳаволасига таяниб, “РБК-Украина” хабар бермоқда.

Redwire иссиқхонасининг лойиҳа менежери Дэйв Риднинг сўзларига кўра, космик инфратузилма компанияси лойиҳаси NASAнинг миссиялари учун Аrtemis ва бошқа лойиҳалар учун муҳим маълумотларни тақдим этади. Аrtemis дастури космонавтларни Ойга жўнатиш ва узоқ муддатли Ой колониясини ташкил этишни мақсад қилган.

Redwire компаниясининг биринчи мижози  тижорат қишлоқ хўжалиги технологияси бўйича Dewey Scientific компанияси бўлиши айтилди. Янги лойиҳа инсониятнинг космосда экин етиштириш имкониятларини кенгайтириши керак.

Компаниянинг замонавий “космик” маҳсулотлари Халқаро космик станцияда тадқиқотлар ўтказиш учун тўлиқ автоматлаштирилган ўсимлик етиштириш тизимини ўз ичига олган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Next Fruit 4.0 номли универсал робот ҳосил йиғиш, дарахтларни буташ ва экинни бегона ўтлардан тозалаш хусусиятига эга

EastFruit

Ўзбекистондаги фермер хўжаликларида маймунжоннинг турли навлари синовдан ўтказилмоқда

EastFruit

Дронлар флоти мавсумий ишчиларга нисбатан анча тежамкор — Валерий Яковенко

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин