Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларКартошка ва сабзавотлар сифати бузилишининг олдини олиш: сақлаш қоидалари
ТехнологияларЯнгиликлар

Картошка ва сабзавотлар сифати бузилишининг олдини олиш: сақлаш қоидалари

Агар фермер ёки мева-сабзавот етиштирувчи йирик фермер уларни йиғиб олиши билан  дарҳол сотмаса, маҳсулотларни сақлаш ҳақида ўйлаши керак. Фермер хўжалигида яхши жиҳозланган сақлов жойи бўлган тақдирда ҳам, маҳсулотни сифатли ҳолатда сақлашга тўсқинлик қиладиган қатор нюанслар мавжуд. Масалан, ҳарорат ўзгариши ёки шамоллатиш ускунасининг ишлашини узоқ вақт давомида тўхтатиб қўйиш картошка, пиёз, сабзи ёки карамнинг сифати муқаррар бузилишига олиб келиши мумкин. Идеал маҳсулот идеал шароитларни талаб қилади. Ва бу мева- сабзавотларни узоқ муддат сақлашда ҳисобга олиниши керак бўлган омилдир», дейди «Ван Дайк Техникс» компаниясининг тижорат директори Андрей Марушак SEEDS нашрига берган изоҳида.

«Ван Дайк Техникс» компанияси 30 йил давомида пиёз, саримсоқ, картошка ва бошқа сабзавотлар, резавор меваларни музлатиш ҳамда  сақлаш бўйича Голландиянинг етакчи технологияларини етказиб бераётган компаниядир. У Украина бозорида 2007 йилдан буён фаолият юритмоқда.

Мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашдаги ҳамма камчиликлар ҳам йўқотишларга олиб келавермайди. Масалан, сабзавот дўконидаги ҳароратнинг ошиб кетиши ҳар доим ҳам маҳсулот бой берилишига сабаб бўлмайди – буларнинг бари ҳарорат ўзгариши диапазонига боғлиқ.

«Агар +/- 1 даража бўлса, унда бу ўзгаришлар ҳеч нарсага кучли таъсир кўрсатмайди. Биз сезиларли тебранишлар ҳақида гапирадиган бўлсак, унда маҳсулотларга таъсир ҳам сезиларли даражада бўлиши аниқ. Айниқса, бундай ўзгаришлар сабзида акс этади, чунки, у ҳарорат ўзгаришига жуда таъсирчан. Албатта, мева-сабзавот маҳсулотларининг барча турлари учун сезиларли ҳарорат ўзгариши жуда муҳим, аммо муайян чегаралардаги тебранишлар айтарли таъсир кўрсатмайди», дея қайд этади Андрей Марушак.

Шунингдек ўқинг: Сабзавотларни сақлаш бўйича сифатли технологияни ишлаб чиқиш учун 20 йиллик тажриба керак

Сақлаш жойларини барпо этиш, биринчи навбатда, омборга жойлаштириладиган экин турига боғлиқ. Сабзи, карам ёки лавлаги ҳақида гап кетганда, махсус совутиш ускуналари керак бўлади.

«Бу мега-қувват техникаси бўлиши шарт эмас, шунчаки  тўғри ҳисоб-китоб, ҳаво алмашинуви, намлик даражасини назорат қилиш ва ҳоказолар зарур, холос. Картошка ёки пиёз ҳақида гапирадиган бўлсак, унда бу маҳсулотлар омборда музлатгичсиз март ойи охирига қадар яхши сақланади», дейди мутахассис.

Сақлаш шартлари нафақат маҳсулотга, балки унинг хилма-хиллигига қараб ҳам фарқланади. Мисол учун, уруғлик картошкани сақлаш тартиби қайта ишланган сабзавотларникидан фарқлидир.

“Уруғлик ва хўраки картошкалар +4 даражада сақланади. Баъзи навларни +3 даража ҳароратда сақлаш тавсия этилади. Паст ҳарорат керак эмас, чунки, картошка тирик организмдир. +2 даража ҳароратда у жуда интенсив «нафас ола» бошлайди. «Фри» ёки чипслар учун мўлжалланган картошкага келсак, у, кўпинча, +7 ҳароратда сақланади. Бироқ, ишлаб чиқарувчилар +9 даражада сақлашни тавсия этадиган навлар ҳам мавжуд. Бу талаблар картошка паст ҳароратда сақлангач, қовуриш вақтида крахмал шакарга айланиб, тўқ ранг ҳосил бўлиши мумкинлиги билан боғлиқ. Бу картошка ва чипсларнинг визуал ёқимсиз чиқишига сабаб бўлади. Яъни, ушбу ҳолда ҳарорат режимига риоя қилмаслик таъм хусусиятларига таъсир қилмайди, балки маҳсулотнинг ташқи  кўринишини ўзгартиради. Истеъмолчи қорайган чипсларни сотиб олмаслиги турган гап», дейди «Ван Дайк Техникс»нинг тижорат директори.

Баъзи фермерлар энергия ташувчиларни тежашга интилиб, омборхоналарга автоматик вентиляция ўрнатишмайди. Айрим экинларни сақлашда бу мумкин, аммо бошқаларида йўқотишларга олиб келади.

“Картошка ва пиёзни сақлаш тизими дегани – бу шамоллатиш тизими деганидир. Қолган бари –   қўшимча имкониятлар. Картошка ва пиёзни совутиш тизимисиз сақлаш мумкин, аммо шамоллатишсиз бу имконсиз. Агар карам, сабзи ёки лавлаги ҳақида сўз юритадиган бўлсак, унда улар учун сақлаш жойлари совутиш тизимига эга бўлиши керак. Ва у ерда шамоллатиш маълум параметрларга мувофиқ ишлаши мумкин бўлган ихтиёрий талабдир – уни карбонат ангидрид сенсори ёки таймер орқали ёқиш мумкин. Тизимнинг вазифаси маҳсулотлар нафас олганда ҳосил бўладиган зарарли моддаларни сақлаш камерасидан чиқариб ташлашдир. Аммо кўплаб ишлаб чиқарувчилар вентиляцияни ўрнатишмайди, ҳар бир неча кунда сақлаш эшигини очиш кифоя, шунинг ўзидаёқ, маҳсулотлар нафас олганда ажраладиган зарарли моддалар чиқиб кетади, деб ҳисоблашади. Аммо, аслида, бундай эмас. Албатта, омборхона шамоллатиш тизими билан жиҳозланган бўлсагина у ердаги маҳсулотлар сифатли сақланади. Шуни таъкидлаш жоизки, «сақланмаган» атамасини голландлар агар сифатли маҳсулотлар жойланган бўлса, 6-8 ойлик сақлаш муддати учун йўқотишлар 6-8%дан ортиқ бўлганда қўллашади», дейди Андрей Марушак.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Музлатилган резавор ва мевалар бозори 2023/24 йилги мавсумга тайёрми?

EastFruit

Совуқ туфайли Туркистон вилояти (Қозоғистон) фермерлари ҳосилнинг катта қисмини бой берди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин