Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларКанада тажрибаси: Гилосни тунда терган маъқул!
ТехнологияларЯнгиликлар

Канада тажрибаси: Гилосни тунда терган маъқул!

Тунда гилос йиғишни бошлаган Канада компанияси – Jealous Fruits  пастроқ ҳароратда мевалар сифати юқори бўлишини ва тунда теримчилар кайфияти яхшилангани сабабли узоқроқ ишлаш мумкинлигини исботлади, деб хабар бермоқда AgroTimes FreshPlaza материалларига асосланиб.

«2020 йилда биз 90 нафар теримчи билан тунда ҳосил йиғишни синовдан ўтказдик ва натижалардан жуда мамнун бўлдик», дейди компания вакили Жулия Маклахлен. «Биз ходимларнинг маънавий-руҳий ҳолати ва иш ҳақи сезиларли даражада яхшилангани, шунингдек, қадоқланган гилос сифати аъло даражада эканига амин бўлдик.»

Компания теримчилари салқин вақтда ишлашдан жуда мамнун – улар кўпроқ меҳнат қилишлари мумкин, бу эса даромадни кўпайтиришга имкон беради. Смена ярим тундан эрталабки 9гача давом этади, керак бўлса, уни бир соатга узайтириш имконияти ҳам мавжуд.

«Йиғим-терим ишлари атиги 7 ҳафта давом этгани сабабли, теримчиларимиз даромадларини максимал даражада оширишлари, шунингдек, гилоснинг энг яхши пишиб етилганларини териш ўта муҳимдир», дейишмоқда Jealous Fruits вакиллари.

Шунингдек ўқинг: Aмерикалик қулупнай етиштирувчи фермер далада теримчи роботни ишга солди (видео)

Теримчилар мева, нарвон ва новдаларни аниқ-тиниқ кўриш учун иккита ёритгич ишлатишади. Маълум бўлишича, мевани қуёш ёруғидан кўра, тунда, фонар нури ёрдамида яхшироқ кўриш мумкин. Ишчиларга трактор тегиб кетмаслиги учун улар нур қайтарувчи чизиқлари бор кийимлар кийишади. Бундан ташқари, компанияда трактор, тиркама ва юк ортиш жойлари яхши ёритилади.

Салқин пайтда ҳосил йиғиш меванинг сифатига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

Ҳарорати 15 дан 18С гача бўлган гилос жуда кам шикастланиб, узоқ вақт сақланади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Сергей Алба: ер ости томчилатиб суғоришга йўналтирилган инвестициялар бир мавсумдаёқ ўзини оқлайди

EastFruit

Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида эртаги узум навлари ҳосилини йиғиб олиш бошланди

EastFruit

Малайзия чакана савдо тармоқларида Ўзбекистон гилослари сотувга чиқади

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин