Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларInfarm компанияси Осиё ва Яқин Шарқда вертикал фермалар қуриш учун 200 миллион доллар жалб қилди
Технологиялар Янгиликлар

Infarm компанияси Осиё ва Яқин Шарқда вертикал фермалар қуриш учун 200 миллион доллар жалб қилди

Infarm номли немис фермерлик компанияси 200 миллион доллар сармоя жалб қилди. Натижада, корхона қиймати 1 миллиард долларга ошди. Маблағ, жумладан, Қатар Инвесторлик бошқармаси (QIA) ҳисобидан жалб қилинган. Ушбу бошқарма компаниянинг Яқин Шарққа экспансиясини қўллаб-қувватлайди – акциялар бўйича ҳамкорлар – Hanacо, Аtomicо, Lightrock  ва Bonnierдир, дея хабар бермоқда Fruit-inform freshfruitportal.com ҳаволасига асосланиб.

Қўшимча капитал компаниянинг АҚШ, Канада, Япония ва Европада вертикал фермер хўжаликлари яратишни кенгайтиришига ҳамда Осиё-Тинч океани ва Яқин Шарқ минтақаларидаги янги бозорларга чиқишга хизмат қилади.

2023 йилда Infarm Қатарда  биринчи вертикал фермасини очади, унда гиёҳлар, салатлар ҳамда баргли кўкатлардан ташқари помидор, қулупнай ва бошқа мевали экинлар етиштирилади.

Шунингдек ўқинг: Дунёда ерга вертикал ишлов бериш бозори йилига 25 фоизга яқин ўсади

Infarm асосчиси ва бош директори Эрез Галонска шундай дейди: “Ҳозирги озиқ-овқат тизими қониқарсиз ҳолатда. Вертикал деҳқончилик ва Infarm тизими эса иқлим ўзгариши ва таъминот занжири узилиши шароитида озиқ-овқат таъминотининг барқарор ечимини таъминлайди.

Иқлимга чидамли вертикал фермаларимизнинг глобал фермерлик тармоғини яратиш Infarm компаниясининг асосий вазифасидир. Шу боис, биз молиялаштиришнинг ушбу сўнгги босқичини эълон қилишдан мамнунмиз. Мазкур стратегик сармоялар бизнинг экспансиямизни қўллаб-қувватлайди ва қишлоқ хўжалиги экинларининг кўпроқ навларини етиштиришга имкон берувчи янги тадқиқот ва ишланмаларга йўл очади».

Infarmнинг экин етиштириш марказлари компаниянинг етакчи ишлаб чиқариш бўлинмалари ҳисобланади. Бинолар бир нечта вертикал деҳқончилик модулларини бирлаштиради, улар супермаркетларга тез етказиб беришни таъминловчи тарқатув маркази билан тахминан 110 000 кв.м лик эквивалент экин майдонини таклиф этади.

Infarm, шунингдек, озиқ-овқат дўконларида кичик фермер хўжаликларини қурмоқда, бу эса истеъмолчилар харидларининг янада фаоллигини таъминлайди. Ҳар икки конструкция ҳам тупроқ асосидаги қишлоқ хўжалигига нисбатан анча кам ресурс истеъмол қилган ҳолда сархилликни сақлаб туриш учун ишлаб чиқилган.

“Infarm”да ҳозир етиштирилаётган 75 хилдан зиёд турли гиёҳлар, салатлар ва баргли ўсимликлардан ташқари, келгуси йили қўзиқорин, черри помидори, нўхат ва қулупнай каби 40 қа яқин янги экинларни етиштириш устида иш олиб борилмоқда.

Infarmнинг виртуал сервер («облако»)га уланган фермерлик тармоғи тез кенгайиш хусусиятига эга ва муқобилларига нисбатан камроқ бошланғич капитал талаб қилади.  Компаниянинг патентланган модулли технологияси олти ҳафта ичида шакллантирилиши мумкин. У шаҳар вертикал фермаси иншоотини меҳмонхона катталигидаги майдонга айлантиради, бу жойда йилига 500 000 дан ортиқ ўсимлик етиштириш мумкин – у битта футбол майдонидан олиниши мумкин бўлган ҳосилга тенгдир.

Ушбу янги деҳқончилик модели тупроқ деҳқончилигидан 400 баробар самаралироқ бўлиши мумкин ва кимёвий пестицидлардан фойдаланилмайди. У 95% камроқ ер талаб қилади ва озуқа моддаларини қайта ишлаш, ўсимликнинг буғланган сувидан фойдаланиш орқали 95% камроқ сув ишлатади.

Ҳар бир ферма ўз глобал фермерлик тармоғидан 60 миллиарддан ортиқ маълумот нуқталарини тўплаган кўплаб лаборатория датчиклари билан жиҳозланган.  Фермалар компаниянинг «ферма мияси» деб аталадиган «булут»ига маълумотларни юклайди.

Infarmнинг экин етиштириш бўйича мутахассислари ҳар бир модулда ўсиш шароитларини доимий равишда янгилаш ва сунъий интеллект ҳамда патентланган технологиядан фойдаланган ҳолда ҳосил, сифат ва озуқавий қиймат каби омилларни яхшилаш учун маълумотларни таҳлил қилади.

Охирги уч йил ичида датчикларнинг ишлов берилган маълумотлари туфайли компания ишлаб чиқариш таннархини 80 фоизга камайтирди ва ҳосилдорликни 250 фоиздан кўпроққа оширди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Боғдорчилик ва сабзавотчиликдаги юқори технологиялар Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига қандай таъсир кўрсатади – EastFruit семинарида ушбу саволга жавоблар

EastFruit

Япониялик ҳамкорлар иссиқхона технологияларини Ўзбекистон кластерлари ва фермерларига ўргатишга тайёр

EastFruit

Марказий Осиёнинг ёзги иссиқ иқлимида иссиқхонани қандай совутиш керак (видео)?

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин