Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларГерманиядаги энг машҳур мебель дўконлари тармоғида вертикал фермалар яратилади
ТехнологияларЯнгиликлар

Германиядаги энг машҳур мебель дўконлари тармоғида вертикал фермалар яратилади

IКЕА Германиядаги уч мебель дўконида Infarm вертикал фермаларини синовдан ўтказмоқда, дея хабар берди EastFruit Infarm ҳаволасига таяниб.

Лойиҳанинг мақсади IКЕА ходимлари ва мижозларини соғлом турмуш ва экологик соф ҳаёт кечиришга илҳомлантиришдир.

Экологик соф маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотларига талаб ортиб бораётгани сабабли, IКЕА Германиядаги учта IКЕА дўкони ресторанларида кўкатлар етиштириш учун Infarm билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Infarm ва IКЕА компаниялари тармоқ ресторанларидаги кулинар ассортиментни тўлдириш учун кўкатларни синчковлик билан танлаб олди. Ҳамкорлик IКЕА ходимлари ва мижозларини соғлом  турмуш тарзига илҳомлантиришга қаратилган.

IКЕА Кааrst (Каарст), IКЕА Duisburg (Дуисбург) ва IКЕА Мunich-Eching (Мюнхен-Эхинг) харидорлари дўкон ичидаги модулли вертикал фермаларда шивит, жингалак майданоз ва итальян райҳони каби  кўкатларнинг ўсишини кузатишлари, ресторанда буюртма бериб, уларнинг ажойиб таъми ва ҳидидан баҳраманд бўлишлари мумкин.

Соғлом ва барқарор овқатланиш ҳамда озиқ-овқат ишлаб чиқаришда кенг қўлланадиган кимёвий моддаларнинг потенциал зарарли таъсири ҳақида хабардорликни ошириш кўпгина янги қишлоқ хўжалиги технологиялари ва ёндашувларини ишлаб чиқишга олиб келди. Бунга ёрқин мисоллардан бири Infarm модулли технологияси бўлиб, у турли ўлчамдаги вертикал фермаларни яратиш имконини беради. Тез ривожланиб бораётган глобал қишлоқ хўжалиги компанияси одатдаги деҳқончиликка нисбатан 95 фоизга кам сув ва ердан фойдаланиладиган, пестицидлар талаб қилинмайдиган, назорат остидаги муҳитда озиқ-овқат экинларини вертикал равишда eтиштиришга таянади.

Шунингдек ўқинг: Грузиядаги илк вертикал фермага виртуал саёҳат (видео)

«Infarm концепцияси бизда ишонч уйғотди, чунки  барқарор ривожланиш ва соғлом овқатланиш мавзуларини мебель дўконларимизда тарғиб қилиш орқали  ходимларимиз ва мижозларимиз учун бундай ҳаёт тарзининг афзаллиги сезиларли бўлишига эришишимиз мумкин»,  дейди Германиянинг IKEA компанияси минтақавий озиқ-овқат менежери Танжа Шрамм. “People & Planet Positive стратегиямиз доирасида биз одамларни илҳомлантириш ва уларнинг янада соғлом ва барқарор ҳаёт кечириши учун имкон яратишга интиламиз. Ўсимлик маҳсулотлари асосидаги озиқ-овқатлар ва атроф-муҳитга камроқ зарарли таъсир кўрсатадиган, ҳамёнбоп нархдаги таомларга кўпроқ эътибор қаратаётганимиз сабаби шундан”.

«Infarm ва IКЕА турли соҳаларда фаолият юритади, аммо бизда бир умумийлик бор: мақсадимиз – озиқ-овқат ишлаб чиқариш ва ҳаёт тарзи бўйича тегишли тармоқларимизнинг статус-кво инқилобига  эришишдир», дейди Infarm компаниясининг корпоратив савдо бўйича ижрочи вице-президенти Даниэль Катс. «IКЕА ресторанлари жаҳонда энг кўп ташриф буюриладиган ресторанлардан бири бўлиб, 2021 молия йилида Германиядаги швед ресторанларида 2,5 миллион киши таомланди. Германиядаги уч дўкондан бошлаб, биз фермаларимизни ресторанларда жойлаштириш ва IКЕА мижозларига ўз таомларини мазали кўкатларимиз билан бойитиш имконини беришнинг афзалликларини яққол кўришимиз мумкин, айниқса, маҳсулотимизни илгари татиб кўрмаганлар учун бу жуда ҳам қизиқ бўлиши аниқ”.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Ер ости томчилатиб суғориш усули Ўзбекистон агробизнесини тубдан ўзгартириши мумкин

Andriy Yarmak

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин