Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларГерманияда кам углеводли картошка сотувга чиқарилди
ТехнологияларЯнгиликлар

Германияда кам углеводли картошка сотувга чиқарилди

Чакана савдо гиганти Каufland (Германия) кам углеводли (ўртача кўрсаткичдан 30% камроқ) картошкани сотувга чиқарди.

«Linella» номли янги нав бутун Германия бўйлаб Каuflandнинг барча савдо нуқталарида сотилмоқда, дея хабар берди Аll Retail.

Картошканинг инновацион нави Каuflandнинг узоқ йиллик ҳамкори – Europlant Plant Breeding компанияси билан ҳамкорликда яратилган.

Картошка навларига ихтисослашган селекцион компания углевод миқдори деярли учдан бир қисмга камайтирилган турли навларни ишлаб чиққан.

Картошка органик равишда, биринчи навбатда, Қуйи Саксониядаги оилавий корхоналарда етиштирилади, улар назорат қилинадиган усулларга мувофиқ ишлайди ва QS сертификатига эга.

Мунтазам тестлар картошканинг белгиланган паст энергетик таркибга мос келишини таъминлайди.

Картошка нозик таъмга ва мумсимон текстурага эга бўлиб, салатларга ёки димлаб пишириш учун жуда ҳам мос келади.

«Картошка рационимизнинг ажралмас қисмидир. Linella кам углеводли картошка истеъмол қилишни истовчи мижозлар учун мукаммал муқобил», дейди Кauflandнинг мева-сабзавотлар хариди бўйича бошқарувчи директори Стефан Люкс.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Маrlena қизил смородина бозорида янги лидерга айланадими?

EastFruit

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Испан селекционерлари бинафшаранг брокколи навини яратишди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин