Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларFlorida Pearl деб номланган юқори сифатли оқ қулупнай Европа ва Форс кўрфази минтақаси бозорларига кирмоқда
ТехнологияларЯнгиликлар

Florida Pearl деб номланган юқори сифатли оқ қулупнай Европа ва Форс кўрфази минтақаси бозорларига кирмоқда

Florida Pearl — қиш ва эрта баҳорда етиштириш учун турлича ўстириш тизимларига мосланган қисқа кунлик оқ қулупнайнинг эртаги нави учун бренд номидир. Бу нав етиштириш даври анча кенгроқ бўлган тропик ҳудудларда ҳам ўстирилиши мумкин. 2021/2022 йиллардаги сўнгги  кампания давомида биринчи тижорий синовлар ва савдолар муваффақиятидан сўнг АҚШда ушбу навнинг маркетинги билан шуғулланувчи компания Флорида ва Калифорния минтақаларида 100 гектардан ортиқ Florida Pearl’ни ўстиришга кўмак берди. Жорий мавсумда бу нав Европа ва Яқин Шарқ бозорларига чиқади, деб хабар бермоқда EastFruit FreshPlaza ҳаволасига таяниб.

«Florida Pearl FL 16 78 109 cv нави — Флорида университетида ишлаб чиқилган ноёб оқ қулупнай.  Доктор Вэнс Уитакер уни ноодатий ва жозибали оқ ранги, ширин таъми ва ананасникидек ифори учун танлади», дейди Eklan Marketing Company Inc. (Emco Cal) вакиллари.

Florida Pearl навининг мевалари ўртача катталикда, конус ёки юрак шаклида бўлади. Унинг пўстлоғи тўлиқ пишиб етилганида баъзан қизил уруғчалари билан оч пушти тусга киради. Меваси қаттиққина бўлиб, жуда чиройли тузилишга эга. Уни ўртача сақлаш муддати тахминан олти кун.

Компания Florida Pearl’нинг Флорида университети портфолиосидаги энг эртаги ва энг ҳосилдор навлардан бири эканини айтмоқда. Фермерлар биринчи мевалар экилгач, 50-60 кун ўтиб, ҳосилни йиғиб олишлари мумкин. Ҳосилдорлик ҳар бир ўсимликдан 900 г дан 1200 г гачани ташкил қилади.

Испаниянинг Уэльва провинциясидаги сўнгги қулупнай кампанияси давомида 5 нафар фермер Florida Pearl’ни синовдан ўтказди. Резаворлар кичик ҳажмда етиштирилганига қарамай, янги нав ҳақидаги маълумотлар бозорлар, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда шов-шувга сабаб бўлди. Florida Pearl’га эътиборнинг ортиши ҳатто синов босқичидаёқ, ўзига хос хусусиятларга эга юқори сифатли навларга глобал қизиқиш катта эканини кўрсатмоқда.

Emco Cal вакиллари шундай дейди: «Florida Pearl навли сара премиум бренди чекланган миқдордаги расмий ҳамкорлар томонидан сотилади. Ҳамкорлар фақат энг юқори сифатли мевалар бозорга чиқишини таъминлаш учун қатъий кўрсатмаларга амал қилишлари лозим».

Бу йил юқори сифатли Florida Pearl Европа ва Форс кўрфази минтақасининг асосий бозорларида сотилади, Жанубий Яримшарда маҳсулот етиштириш 2023 йилда бошланади.

Фото: Emco Cal

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Олхўрининг янги нави АҚШ истеъмолчиларига манзур бўлмоқда

EastFruit

Космик муваффақият: Cоsmic Crisp — АҚШда олмаларнинг энг яхши 10 та навидан бири

EastFruit

2022 йилнинг иккинчи ярми бўйича жаҳон бодом бозори шарҳи

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин