Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларАвтоматлаштирилган бошқарув тизими — замонавий сабзавот сақлаш омборлари учун бирламчи шартдир
ТехнологияларЯнгиликлар

Автоматлаштирилган бошқарув тизими — замонавий сабзавот сақлаш омборлари учун бирламчи шартдир

Сабзавот сақлаш омборининг жиҳозлари анчагина инвестициялар билан бирга улардан тўғри фойдаланишни ҳам талаб этади. Ҳар хил турдаги сабзавотларни сақлаш шароитлари бир-биридан фарқ қиладими, универсал омборхона барпо этиш мумкинми ва нега бугун омборхонани автоматик бошқариш тизимларисиз сабзавотларни сақлаш имконсиз – ушбу мавзудаги фикрларни Украина ва бутун дунё бўйлаб картошка ва сабзавотларни сақлаш учун ускуналар етказиб бериш билан бир неча ўн йилдан буён шуғулланаётган “ООО ВанДайк Техникс” компанияси тижорат директори Андрей Марушак билан интервьюда ўқишингиз мумкин.

– Омбордан фойдаланувчи фермерларнинг муаммоларидан бири сабзавот сақлаш омборини бошқаришнинг автоматик тизимига (АБТ) эга эмаслиги сабабли ҳарорат-намлик параметрларини аниқ кузата олмаётганидир. Бундай тизимни қўлда кечикиб ишга тушириш катта миқдорда маҳсулот йўқотилишига олиб келиши мумкин, автоматика эса арзон эмас. Эҳтимол, уни ўрнатиш доим ҳам иқтисодий жиҳатдан ўзини оқламас?

– Автоматик тизимнинг ўзи асосий жиҳозлар қийматининг 20 фоизини ташкил қилади. Фикримча, сабзавот омборини жиҳозлаб туриб, у ерда автоматик бошқарув тизимини (АБТ) ўрнатмаслик мантиққа тўғри келмайди. Ахир бунда бир одам доим омборда бўлиши, ҳаво ҳарорати ва намлигини назорат қилишига тўғри келади. Бу ишни ҳар соатда қилиб туриш керак.

– Айтмоқчисизки, автоматикани татбиқ этиш ҳатто кичик омборлар учун ҳам мақсадга мувофиқ, шундайми?

– Кичик омбор бу – 500 тоннагача сиғимли омбор.  Бундай ҳажмли омборларга биз ҳеч қачон ускуна ўрнатмаганмиз. Бошқа барча ҳолатларда, қайтариб айтаман, автоматикасиз илож йўқ.

– Сабзавот омборларида маҳсулотларнинг йўқотилишига нафақат уни лойиҳалаш ёки эксплуатация қилишдаги хатоликлар, балки сақлаш технологияларининг нотўғри танланиши ҳам сабаб бўлиши мумкин. Маълумки, пиёз ва картошка учун икки хил – контейнер ва қопламасдан сақлаш усуллари мавжуд, сабзи, карам, лавлагининг сақлаш турлари ҳақида нима дея оласиз? Улар ҳарорат, ҳаво айланиши ва бошқалар бўйича ўта жиддий қаровни талаб қилмайдими?

– Жуда қизиқ савол. Сабзи, лавлаги ва карамни сақлаш технологиялари деярли бир хил – улар мутлақо ўхшаш сақлаш режимларида ушлаб турилиши мумкин. Аммо биргаликда сақлаб бўлмайди, чунки карам алоҳида жойда сақланиши лозим. Умуман, агар контейнер усулида сақланса, улар бемалол алоҳида ушлаб турилиши мумкин. Камдан-кам ҳолларда бу сабзавотлар аралаш тарзда сақланади. Лавлаги ёки сабзини бундай сақлаш тури асосан кейинчалик қайта ишланадиган маҳсулотга нисбатан қўлланилиши мумкин, чунки бунда сабзавотларга кўплаб механик зарар етади.

Шунингдек ўқинг: Сабзавот омбори: эксплуатация ва хизмат кўрсатиш харажатларини қандай камайтириш мумкин?

– Сақлаш муддати кам бўлган сабзавотлар учун бошқарилувчи газ муҳити (БГМ) шарт деган фикрга қандай қарайсиз?

– Ишончим комилки, БГМсиз сабзавотларни сақлаш имконсиздир. Сақлаш муддати кам бўлган сабзавотларни-ку гапирмаса ҳам бўлади. Ахир сабзавотни омборга тахлашдан мақсад айнан уларнинг сақлаш муддатини узайтириш-да.

– Шундай бир фикр бор. Турли сабзавот экинлари сақлаш технологияларига қўйиладиган талаблар ҳар хил бўлганлиги сабаб уларни бир бино ичида сақлаб бўлмайди. Бироқ бинони ўзаро ажратилган турли махсус секторларга бўлиб, универсал сабзавот сақлаш омборини яратиш мумкинми?

– Омборни универсаллаштиришни қанчалик истамайлик, барибир ҳар қандай бино учун тегишли ускуналар зарур бўлади. Албатта, уч-тўртта сектор тайёрлаб, уларни жиҳозлаш мумкин, аммо бундан нима фойда? Яна бир ёндашув – турли сақлаш режимларига эга бўлган тежамкор тизим ўрнатиш. Аммо бундай “тежаш” 25-30 фоиз маҳсулотни йўқотиш эвазига эришилади. Картошка учун ҳаво намлиги 90-95 фоиз, пиёз учун эса 80 фоиздан юқори бўлмоғи лозим. Қоидага кўра, узоқ вақт сақланишга мўлжалланган логистика марказларида маҳсулотлар айнан шундай шароитларда сақланади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Ер ости томчилатиб суғориш усули Ўзбекистон агробизнесини тубдан ўзгартириши мумкин

Andriy Yarmak

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин