Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларАҚШдаги стартап туфайли помидор ҳосилини 30 баравар оширишга муваффақ бўлинди!
ТехнологияларЯнгиликлар

АҚШдаги стартап туфайли помидор ҳосилини 30 баравар оширишга муваффақ бўлинди!

Органик маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва атроф-муҳитга минимал таъсир ўтказишга интилиш жаҳон сабзавот бозорида трендга айланиб бормоқда. Бундай натижага эришишда, табиийки,  фермерларга иссиқхонада иқлим назоратини ўрнатиш, ёмғир сувидан самарали фойдаланиш каби инновациялар қўл келяпти.

Кентукки (АҚШ) штатидаги AppHarvest номли стартап сабзавот етиштиришни нафақат технологик жараёнга айлантирди, балки маҳсулот нархи пасайишига ҳам сабаб бўлди.

Инноватор фермер Жонатан Уэбб 24 гектар майдонда иссиқхона қурди. Ушбу юқори технологияли фермер хўжалиги йилига 20 минг тонна помидор етиштириши мумкин, бу оддий далага қараганда 30 баравар кўп, дея хабар бермоқда SEEDS.org.ua ICTV маълумотларига таяниб.

Шунингдек ўқинг: Иссиқхонанинг робот ишчиси  помидор ҳосилини мустақил йиғиб олди

Уэбб муваффақиятининг сири – об-ҳавони бошқариш тизимидир. Махсус датчиклар иссиқхонадаги намлик ва ҳароратни тартибга солиш имконини беради. Aнъанавий иссиқхоналарга нисбатан сувни тежаш даражаси 90% гача. Бундан ташқари,  фермер хўжалигида экин  ёмғир суви билан суғорилади.

Ишлаб чиқарувчи электр энергиясини ҳам тежайди – тунда LED-лампалар ишлатилади. Плантацияда  генетик модификацияланган помидор навларининг уруғлари умуман мавжуд эмас. Бу ерда пестицид ва кимёвий ўғитлардан фойдаланиш ҳам таъқиқланган.

Органик маҳсулотлар АҚШда яхшигина машҳур, аммо  нархлари жуда баланд. AppHarvest стартапи айнан шундай сабзавотларни арзонлаштиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ер ости томчилатиб суғориш усули Ўзбекистон агробизнесини тубдан ўзгартириши мумкин

Andriy Yarmak

Ўзбекистонда помидор нархи пасайишда давом этмоқда

EastFruit

Помидор нархи бир ҳафтада 33 фоизга тушиб кетди ва бу пасайиш тенденциясининг бошланиши демак

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин