Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларАмерикалик олимлар илк бор Ой тупроғида ўсимликлар етиштиришди (фото)
ТехнологияларЯнгиликлар

Америкалик олимлар илк бор Ой тупроғида ўсимликлар етиштиришди (фото)

Флорида (АҚШ) университетининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги фанлари институти ойдан олинган тупроқда ўсимликлар етиштириш бўйича  муваффақиятли тажриба олиб борди.

Аssociated Press агентлиги ҳаволасига таяниб, Fruit-Inform берган маълумотларга кўра, 50 йилдан зиёд вақт аввал (1969-1972 йилларда) «Аполлон» миссияси томонидан Ерга олиб келинган тупроқ намунасида кресс-салат оиласига мансуб ўсимлик уруғлари ўстирилди.

Уруғ икки кун ичида униб чиқди. Бироқ, илк ҳафтадан сўнг ой тупроғининг қаттиқлиги ва бошқа хусусиятлари туфайли  гуллаётган майда ўсимликлар оддий тупроқдаги кўчатларга нисбатан секин ривожлана бошлади. Ўсимликларнинг аксарияти қуриб қолди.

Тадқиқотчилар фикрига кўра, тупроқ Ойда космик радиация ва қуёш шамолидан қанчалик узоқ вақт таъсирланган бўлса, ўсимликлар унда шунчалик ёмон ривожланади.

Олимларнинг айтишича, Тинчлик денгизи (Sea of Tranquility) юзаси яқинида бир неча миллиард йил давомида салбий таъсир олган «Аполлон-11» намуналари экин ўсиши учун ноқулай бўлган.

Ушбу тажриба одамларнинг Ойда узоқ муддат қолиши ва узоқ келажакда Ердаги озиқ-овқат тақчиллиги муаммосини ҳал қилишда муҳим қадам дея баҳоланмоқда.

Фото: Аssociated Press

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда тупроқ таҳлили бўйича замонавий кўчма лаборатория ишга тушди

EastFruit

Учувчи боғбон: сунъий интеллект ва дронлар вертикал деҳқончиликда инқилоб қилмоқда

EastFruit

Ўзбекистондаги фермер хўжаликларида маймунжоннинг турли навлари синовдан ўтказилмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин