Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиИнтервьюМикрокўкатлар – фойдали стрит-фуд сифатида: украиналик микрогрин етиштирувчи тадбиркорнинг ғоялари
ДолзарбИнтервьюМахсусФотосуратлар тўплами

Микрокўкатлар – фойдали стрит-фуд сифатида: украиналик микрогрин етиштирувчи тадбиркорнинг ғоялари

EastFruit украиналик микрокўкат етиштирувчи Ростислав Ставицкийнинг Киев боғларидан бирида (Украина) ўтказган микрогрин тақдимотига эътибор қаратди. Ундирилган кунгабоқар, буғдой, беда, турп, нўхат, шунингдек, ферментланган иван-чой кўкатлари аралашмаси хиёбонга келган  меҳмонлар эътиборини жалб қилди. Ростислав Ставицкий ушбу маҳсулотларнинг афзалликлари ҳақида гапириб, уларни харид қилишга ундади.

Қизиғи шундаки, микрогрин қадоғи кўкатлар аралашмасини газак сифатида истеъмол қилиш учун жуда қулай бўлиб, унда ошхона анжомлари ҳам бор. Умуман олганда, йўл-йўлакай қаҳва ва печенье ўрнига фойдали чой ҳамда истеъмол учун тайёр микрогрин ва ундирилган донли салат истеъмол қилиш – бу янги тенденция ҳисобланади.

Ростиславнинг ишончи комилки, истеъмолчилар тез орада соғлом овқатланишни афзал билишади ва микрогрин тўғри овқатланиш рационидан мустаҳкам ўрин олади.

Микрокўкат – соғлом ва тўйимли маҳсулотдир. У ўз соғлиғи учун қайғурадиган ва узоқ умр кўриш истагидаги истеъмолчилар орасида тобора оммалашиб бормоқда. Супермаркетлар микрогринларнинг кенг ассортиментини таклиф қилмоқда ва ҳатто дўконлар залида ўз маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда. Истеъмолчилар ҳам уй шароитида микрокўкат етиштиришади, ресторанлар эса уларни ўз рецептларига тобора кўпроқ қўшишади. Хўш, микрогрин етиштирувчиларнинг ўзи ушбу нишада қандай имкониятларни кўрмоқда? EastFruit бу хусусда Украинанинг Spiritof Indigo компанияси асосчиси, микрокўкат етиштириш билан шуғулланувчи Ростислав Ставицкийдан интервью олди.

– Ростислав, айтинг-чи, сиз неча йилдан бери микрогринлар етиштириш билан шуғулланасиз?

– Тахминан 5 йил бўлди. Дастлаб, Тернополь вилоятида ишлаб чиқаришни йўлга қўйган эдик. Бугунги кунда бизнинг компания фаол ривожланиб бормоқда ва пойтахтда ҳам ишлаб чиқариш қувватларига эгамиз. Айни пайтда Киев аҳолисига «жонли таом»имизни синаб кўришни таклиф қилмоқдамиз.

– Бугунги кунда компаниянгизнинг маҳсулот ассортименти ва уни етиштириш технологияси қандай?

– «Жонли» озиқ-овқат сегменти учун биз ундирилган қора буғдой, сули (Avena nudisativa тури), ёввойи буғдой, мош, шунингдек, Витграс – буғдой майсасининг шарбатини таклиф қиламиз. Шу билан бирга, навбатдаги ундирув учун экологик тоза уруғларни топишга ҳаракат қилинади ва келажакда униб чиқиш фоизи кўриб чиқилади – агар у, масалан, 70% бўлса, келгусида бу уруғлардан фойдаланмаймиз.

Бизнинг маҳсулотларимиз линейкасида дондан ташқари микрокўкатлар, шунингдек, нўхат, турп, руккола, кунгабоқар, амарант, беда каби экинлар ҳам мавжуд. Бедани истеъмолчиларга ундирилган шаклда ҳам, 9 хил экиндан иборат салат аралашмаси тарзида ҳам таклиф этамиз. Бундан ташқари, 5 йилдан бери биз Ғарбий Украинанинг экологик тоза ўрмонларида иван-чой ўстиряпмиз, кейин уни ферментация қиламиз. Ферментация орқали яхши ҳид ва таъмга эришиш мумкин – бу усул ўсимликни анъанавий қуритишга қараганда анча афзал. Ферментациядан сўнг иван- чойга хос гул ва мева таъми ёрқин намоён бўлади, унинг ранги эса қора чойга ўхшайди. Aйтганча, қадимги даврларда Украина Европага иван-чойнинг асосий етказиб берувчиси бўлган. Ҳиндистоннинг Буюк Британия томонидан мустамлака қилиниши бу жараённи тўхтатгач, классик қора чой оммалашиб кетган.

Замонавий дунёда экологик тоза маҳсулотни топиш жуда қийин. Масалан, буғдой ёки бошқа донли экинлар ҳақида гапирадиган бўлсак, улар далага экилган ва экологик тоза маҳсулотлар учун 50-60 гектар майдон ажратилган бўлса-да, яқин атрофда ГМО-экинлар ўсишини унутмаслик керак.

Биз ундирилган маҳсулотларни худди ўзимиз учун ўстираётгандек парваришлаймиз, чунки, уларни ўзимиз ҳам истеъмол қиламиз. Ишончим комилки, келажакда соғлом ва экологик соф таомлар, мева-сабзавотлар ҳамда микрогринлар устунликка эга бўлади.

– Компаниянгизда иш ва технологик жараёнлар қандай ташкил этилган? Ишлаб чиқаришда неча киши иштирок этмоқда, экин ўсаётган хонада махсус ёритиш мосламалари қўлланадими?

– Aгар бизнинг ЯROSTOK деб номланган фермер хўжалигимиз жойлашган Тернопол вилоятидаги ишлаб чиқариш ҳақида гапирадиган бўлсак, бунинг учун оранжереядагидек кенг деразали хона танланган. Шунинг учун, бу ҳолда қўшимча ёритиш мосламаларидан муайян вақтдагина фойдаланамиз.

Шу билан бирга, ишлаб чиқариш жараёнида ҳозир фақат икки ишчи иштирок этмоқда – бу бугунги кунда зарур миқдордаги маҳсулотни етиштириш учун етарли куч. Киевда эса уч киши бор. Aгар бозорда маҳсулотимиз ҳажмини ошириш зарур бўлса, биз ишлаб чиқариш жараёнини кенгайтиришга тайёрмиз.

– Маҳсулотларингиз сотиладиган бозорни қандай тасаввур қиласиз?

– Бугун биз маҳсулотни қаҳвона ва ресторанларда сотиш тажрибасига эгамиз. Aммо истиқболда асосий мижозларимиз ушбу маҳсулотнинг қадрини биладиган ва унинг ишлаб чиқариш қиймати қанчага тушишини тушунадиган харидорлар бўлишини истаймиз. Aгар бугунги кунда истеъмолчилар нимани афзал кўришлари ҳақида гапирадиган бўлсак, унда бу энг аввало, тайёр салат микслари, шунингдек, юқорида айтиб ўтганимдек, Витграс ва иван-чойдир.

– Маҳсулотларингиз қадоғи истеъмолчи учун етарлича қулай. Шу нуқтаи назардан,  бугунги кунда стрит-фуд нишаси ҳақида ўйлаб кўрдингизми? Биласиз,  ҳозирги кунда у жуда машҳур.

– Бугунги жараёнларга параллел равишда биз кўча қаҳвахоналарига ўхшаш витаминли шохобчаларни шакллантирмоқдамиз. Умуман олганда, қаҳва ҳозирги кунда стрит-фуд сегментидаги энг машҳур маҳсулот эканлигини ҳисобга олсак, бизнинг савдо нуқталарини қаҳвахоналар билан бирлаштириш ғояси ҳам йўқ эмас. Биз каби экологик йўналишда ҳаракат қилаётган компанияларнинг маҳсулотлари билан ўз маҳсулотларимизни уйғунлаштириш ниятидамиз.

Кичик стаканга солинган микрогрин аралашмасининг фойдали хусусиятлар баъзан 1, 5-2 кг миқдордаги турли  сабзавот ва мевалар ўрнини боса олади. Чунки унинг таркибида витаминлар ва фойдали элементларнинг максимал экстракти мавжуд. Ўсимликларни микслашда  биз, авваламбор, таъм сифати ва маҳсулотни сақлаш қулайлигига катта аҳамият қаратдик. Айнан  шу боис, биз бу аралашмаларга тез бузиладиган маҳсулотлар, масалан, рукколани қўшмаймиз.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Украина 2023 йилнинг январь ойида Ўзбекистонга энг йирик олма етказиб берувчига айланди

EastFruit

Хитой Ўзбекистондаги йирик агрологистика марказига $50 млн сармоя киритишга тайёр

EastFruit

Мева-сабзавотларни қадоқлашда инновацион қоғоз тасма

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин