Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиБизнес тарихиУкраинанинг “Никдария” компанияси – Европа типидаги резаворлар бизнеси учун намуна
Бизнес тарихи Янгиликлар

Украинанинг “Никдария” компанияси – Европа типидаги резаворлар бизнеси учун намуна

Украинадаги “Никдария” МЧЖ – бу энг яхши халқаро стандартларга риоя қилиб, барча жараёнларни оптималлаштирган ҳолда жадал ривожланаётган замонавий резаворлар бизнесидир.

Ушбу бизнес илғор технологиялар, қизиқарли маркетинг ёндашувлари ва диверсификацияланган стратегияларни ўзида мужассам этган. Европа типидаги мазкур хўжалик голубика ва сарсабил етиштириш билан шуғулланади. Киевдан Житомир томонга 2 соатлик йўл, деб ёзади УПОА сайти.

“Никдария” МЧЖ GLOBAL GAP ва GRASP бўйича сертификатланган ҳамда ишлаб чиқариш ва ишчиларга меҳнат шароитларини таъминлаш бўйича Европа стандартларига қатъий риоя қилади.

“Мухтасар қилиб айтганда, хўжалик халқаро стандартларга ҳамда маҳсулот етиштириш ва голубикани қайта ишлашдан тортиб то ходимлар учун муносиб меҳнат шароитларигача – барча жараёнларни оптималлаштиришга тўлиқ амал қилади”, – дея қайд этди корхонанинг тижорат бўйича директори ва Украина мева-сабзавотчилар ассоциацияси (УПОА)нинг резаворлар йўналиши раҳбари Евгений Харлан.

Хўжаликнинг ўзига хослиги нимада? “Никдария” МЧЖдан энг яхши АГРО тажрибалар тўғрисида батафсил

Энг аввало, “Никдария” хўжалигида иш прогноз қилинадиган ва текширилган маълумотлар асосида ташкил этилади, деб ёзади BrandStory.

Хўжаликда метеостанция узатадиган об-ҳаво шароитлари тўғрисидаги статистик маълумотлардан фаол равишда фойдаланилади. Улар ёрдамида мутахассислар экинлар, касалликлар ва зараркунандаларнинг ривожланиши тўғрисида янада аниқ прогноз қилиш имконига эга бўладилар. Бу эса, ўз навбатида, кўплаб устунликлар ва имкониятлар беради:

– Метеостанция “SPRAY OUTLOOK” функциясига эга бўлиб, у дала ишлари ва экинларни суғоришни аввалдан режалаштириш имконини беради. Натижада, ишларни бажариш учун вақтни тежаш ва меҳнат ресурсларини тўғри тақсимлаш мумкин бўлади.

– Эвапотранспирация, яъни метеостанция маълумотларига асосланиб хўжалик ўсимликларнинг намлик сарфини прогноз қила олади. Бу эса намликдан самарали фойдаланиш, сув ва энергия ресурсларидан 20 фоизгача иқтисод қилиш имконини беради.

– Совуқ тушишини аввалдан прогноз қилиш эса башорат қилинаётган совуқчилик кучи ва экинлар гуллаши давридаги салбий ҳароратга қарши чораларга қараб, 90 фоизгача ҳосилни асраб қолишга ёрдам беради.

“Бундай метеостанциялар тармоғи орқали об-ҳаво ўзгаришларини янада аниқроқ башорат қилиш, натижада эса дала ишларини бажариш ва режалаштиришда ишонч билан ҳаракат қилиш мумкин бўлади.

Иккинчидан, бу – маҳсулотни даладан пештахтагача кузатиш тизими

Хўжалик ҳосилни йиғиб-териб олиш жараёни устидан дастурий таъминот ёрдамида назоратни жорий қилган. Ҳосилдорлик статистикасини тизимли равишда йиғиб бориш, энг асосийси, уни ҳар бир гектар кесимида таҳлил қилиш, йиғиб олинган ҳосилни ва уни сақлаш шароитларини даладан супермаркетгача бўлган масофанинг ҳар бир босқичида кузатиш – бу шунчаки раҳбариятнинг ҳаваси эмас. Бу ерда гап пул ҳақида бормоқда…

Бундай кузатув тизими қуйидаги имкониятларни яратади:

  • Резаворнинг сифатини сақлаб қолиш

“Йиғиб олинган ҳосил тўғрисидаги маълумотларнинг автоматик тарзда киритиш ҳисобига биз маҳсулот ҳисобини юритишга кетадиган вақтни тежаймиз. Шу тариқа, йиғим-теримдан маҳсулотни музлатишгача бўлган вақт қисқартирилади. Бу эса резаворларнинг сифати ва сақлаш муддатига ижобий таъсир кўрсатади”.

  • Партиянинг ҳар бирлиги келиб чиқишини кузатиш

Кузатув имкониятини биз маҳсулотнинг келиб чиқиши (товар қаерда тайёрланганига доир маълумот ва унинг ҳаракатланиш тарихини кўрсатамиз) ва жойлашуви (айни пайтда товар қаерда турибди)га нисбатан татбиқ этамиз. Бунинг учун биз товарнинг тури ва келиб чиқишини идентификация қилган ҳолда, алоҳида қадоқда ҳар бир товар учун ўзига хос серия рақами бириктирамиз. Маълумотлар базаси маҳсулотнинг ҳаракатланиш йўли тўғрисидаги маълумотларни йиғиб, сақлаб боради ва ҳар бир товарни кузатиш имконияти яратилади.

Товарларнинг жойлашуви ҳар бир манфаатдор томонга маҳсулотнинг айни пайтдаги эгаси ва у мазкур жойга етиб келиши учун ҳаракатланиши лозим бўлган йўлни аниқлаш имконини беради.

  • Йиғим-теримнинг самарадорлигини назорат қилиш

Ҳосилни йиғиб олиш самарадорлигини назорат қилиш бир ишчи учун иш ҳажми нормаси тўғрисида тасаввур беради ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарасини кескин оширади. Шунингдек, у ишчиларни ташиш билан боғлиқ харажатларни 15 фоизгача камайтиради.

Бундан ташқари, ишчига ҳам айни бир вақт оралиғида кўпроқ пул ишлаб олиш имконини бериб, тўлдирилган тара билан йиғим-терим жойидан маҳсулот қабул қилиш пунктигача ҳаракатланишнинг озайиши ҳисобига жисмоний чарчоқни камайтиради.

  • Иш ҳажми нормасига мувофиқ ишчиларга адолатли ҳақ тўлаш

Маҳсулот қабул қилиб олинаётганда, тара ва бейж штрих-коди сканерланади, тегишли ходим бўйича маълумотлар автоматик равишда акс эттирилади (инсон омили аралаша олмайди). Маҳсулот вазнини қайд этар экан, дастур ишчи бўйича қуйидаги маълумотларни намойиш қилади: кун давомида терилган маҳсулотнинг умумий ҳажми, маҳсулот бирлигини йиғиш қиймати, ишчининг қўлига тегадиган пул миқдори. Бу ходимнинг умумий қониқишини ошириб, унинг мазкур хўжаликда ҳосил теримида ишлашда давом этишга мойиллигини шакллантиришга ёрдам беради.

“Никдария” МЧЖ агрономидан ажойиб туҳфа – тупроқ намлиги ва ҳароратини назорат қилувчи дастур

Корхонанинг бош агрономи Юрий Бегалов дастлабки 1-2 йилдаёқ ҳосилдорликни яхшилаши муқаррар бўлган тажриба тўғрисида сўзлаб берди.

“Голубиканинг илдиз тизими тупроқ сирти остидан 10 см дан 40 см гача бўлган оралиқда бошланади. Мен далани суғораётганимда дастурий таъминот сув тупроқ остига қандай кириб боришини кўрсатиб туради. 40 см га етганда мен сув беришни тўхтатаман – тупроқни янада чуқурроқ суғоришдан фойда йўқ. Чунки ўсимлик илдизи у ёғига етиб бора олмайди. Бу тизим бизга суғориш учун сувни ўтган йилгига нисбатан 20 фоизга тежаш имконини берди. Тизим ўсимлик илдизлари етиб бора олмайдиган жойларга бекордан-бекорга ўғит юбормасликка ёрдам беради. Жорий йил мазкур ускуна туплардаги яшиллик қопламаларини сезиларли даражада ошириш, новдаларни кўпайтиришга имкон яратди. Келгуси 1-2 йил ичида биз ҳосилдорлик 150-200 фоизга ортишини кутяпмиз”.

“Овқат пиширишни билардим, аммо уни узатишни билмасдим” ёки “Никдария”дан маркетинг бўйича лайфхак

Бу йил “Никдария” МЧЖ IBerry бренди остида шов-шувли маркетинг кампаниясини ўтказди. Умуман олганда, голубика билан биргаликда энди салсабил ҳам “гуллаб-яшнамоқда”. Бу эса резаворлар бизнесини диверсификация қилишда жуда катта лайфхак ҳисобланади. Қолаверса, голубика йиғим-теримида фақатгина мавсумий даврда банд бўлган ишчиларни меҳнат билан банд қилишга ёрдам беради. Салсабил етиштириш “Никдария” МЧЖ учун бошқа ишлаб чиқарувчилар билан кооперацияни кучайтириб юборди. Натижада, корхона АТБ супермаркетлар тармоғи билан шартномани ёпишга муваффақ бўлди.

“Никдария”дан энг яхши АГРО Тажрибаларни қай тарзда жорий қилиш мумкин?

– “Никдария” худди шу йўналишда ривожланишни истаган ўзи сингари кичик компанияларга консультациялар ўтказади;

– “Никдария” жараёнларни ишга туширишга ёрдамлашади, маслаҳат беради, айтиб туради.

Шу боисдан, тажриба-синов лойиҳаларини “Никдария”да синовдан ўтказиш ва тизимларни ишга тушириш бозорнинг бошқа иштирокчилари орасида ҳам ёйилади. USAID АГРО дастури эса ўзининг BestAgro лойиҳаси орқали шунга умид қилмоқдаки, энди “Никдария” издошлари тобора кўпая бошлайди, СМАРТ тизимлар эса украин фермерлари орасида одатий ҳодисага айланади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Боғдорчилик ва сабзавотчиликдаги юқори технологиялар Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига қандай таъсир кўрсатади – EastFruit семинарида ушбу саволга жавоблар

EastFruit

Япониялик ҳамкорлар иссиқхона технологияларини Ўзбекистон кластерлари ва фермерларига ўргатишга тайёр

EastFruit

Марказий Осиёнинг ёзги иссиқ иқлимида иссиқхонани қандай совутиш керак (видео)?

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин