Бош саҳифаҲамкорлик

Ҳамкорлик

doc

EastFruit Кавказ, Марказий Осиё ва Шарқий Европа минтақасида мева-сабзавот савдоси самарадорлигини ошириш учун медиа-агентликлар, ОАВ, ихтисослашган уюшмалар, давлат ва нодавлат тузилмалар билан ҳамкорлик қилиш учун очиқдир.

Экспорт қилинадиган ёки маҳаллий бозорда сотилиши мумкин бўлган қимматбаҳо экинларни етиштириш учун ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини қай тарзда  ошириш мумкин? Халқаро бозорда рақобатбардошликни таъминлаш ва мамлакатларнинг мева-сабзавот сектори бўйича инвестицион муҳитни яхшилаш учун нималар зарур? East-fruit.com веб-сайти аудиторияси шу ва бошқа саволларга жавобни янгиликлар, бозор шарҳлари, тадқиқотлар, нархлар мониторинги, шунингдек, мева-сабзавот секторини ривожлантиришнинг турли моделларини таҳлил қилиш, шу йўналишдаги бизнесга ихтисослашган тадбир (тренинглар, семинарлар, конференциялар)лар орқали топади.