Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларНега боғдорчиликда совуқдан ҳимояловчи тизимсиз самарага эришиб бўлмайди?
ДолзарбМахсусТехнологиялар

Нега боғдорчиликда совуқдан ҳимояловчи тизимсиз самарага эришиб бўлмайди?

EastFruit таҳлилчиларининг ҳисоб-китобларига кўра, ҳар йили совуқлар туфайли Европа Иттифоқидаги олма етиштирувчиларнинг ҳосил бўйича йўқотишлари  тахминан 1,5 миллион тоннани, алоҳида йилларда эса 3 миллион тоннадан ортиқни ташкил қилади. Шу билан бирга, фақат боғбонларнинг моддий йўқотишлари 1 миллиард долларга етади. Шу боис, глобал иқлим ўзгариши туфайли совуқдан ҳимоялаш тизимини йўлга қўйиш бугунги куннинг долзарб мавзусига айланган. Халқаро донорлар ва кўплаб мамлакатлар фермерларни қўллаб-қувватлаб, уларнинг молиявий йўқотишларини компенсацияламоқда, юқори сифатли ҳимоя тизимларини сотиб олишни рағбатлантирмоқда. Бу хусусда Sapienza.media агромедиа агентлиги ташаббуси билан ташкил этилган «From Lokal to Global: Суперфудлар. Технологиялар. Бозорлар» деб номланган халқаро конференцияда  FROSTLEE компанияси (ўсимликларни совуқдан ҳимоялаш тизими бўйича) вакили Денис Москалев сўзлаб берди.

Денис Москалев таъкидлаганидек, сўнгги йилларда европалик боғбонлар орасида совуқ туфайли ҳосилни бой бериш кўлами аянчли бўлди. Шундай қилиб, бу йил совуқ Франциядаги голубика ҳосилининг 80 фоизига зарар етказди. Паст ҳарорат юз минглаб гектар майдонлардаги плантацияларни вайрон қилди. Узум, олма, нок, шафтоли, нектарин, ўрик ва гилос ҳосили ҳам зарар кўрган, улар ҳосилининг бой берилиши 20 фоиздандан 100 фоизгача бўлди.

“Франция қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазири аёз оқибатларини ХХI аср қишлоқ хўжалиги тизимидаги энг ёмон фалокат деб атади. Европалик сарсабил етиштирувчилар ҳам бу йил рекорд даражадаги йўқотишларга дуч келишди: ҳатто италияликлар ҳам совуқдан азият чекишди. Шунингдек, Польша, Германия, Украина ва Буюк Британиядаги сарсабил етиштирувчилар худди шундай муаммоларга дуч келишган. 2020 йилда совуқлар Польшадаги олма ҳосилининг 40 фоизини ва Молдова ёнғоғининг 30 фоизини нобуд қилди. Италия кетма-кет иккинчи йил совуқлар туфайли гилос ҳосилининг катта қисмини бой бермоқда. Испанияда 2019 йилнинг атиги икки тунидаги совуқда шафтоли, нектарин ва хурмо ҳосилининг 40-70 фоизи нобуд бўлди”, дея таъкидлайди совуққа қарши ечимлар бўйича мутахассис.

Шунингдек ўқинг: Украиналик боғбонлар ҳар йили совуқ туфайли икки миллиард гривнани бой беришади – Денис Москалев, FROSTLEE

Олма етиштирувчилардан ҳам кўпроқ гилос, шафтоли, ўрик ва бошқа данакли меваларни эккан боғбонлар гуллаш даврида ҳаво ҳароратининг кутилмаганда пасайишидан азият чекишади. Бу ерда ҳосилнинг нобуд бўлиши фоиз ҳисобида олма ва нок боғларига нисбатан анча юқори. Голубика экиладиган майдонлар кўпайиши билан ушбу қиммат резавор ҳосилини совуқ сабабли бой бериш даражаси ҳам ўсиши тайин. Аёз муаммоси ёнғоқ етиштирувчилар учун ҳам долзарбдир – бу ўринда анъанавий грек ёнғоғигина эмас, тренддаги фундук ва бодом ҳам назарда тутилмоқда.

Бутун жаҳондаги фермерлар табиат инжиқликларига қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилишмоқда ва совуқдан ҳимоялашнинг турли замонавий чораларини қидиришяпти. Кимдир иссиқлик пурковчи ускунадан фойдаланади, кимдир плёнкадан ва яна кимдир ўз инвестицияларини совуқнинг тузатиб бўлмас оқибатларидан ҳимоялаш умидида фавқулодда ёнғин чиқаради.

“Бироқ, энг самарали, ишончли ва ҳар ким сотиб олиши мумкин бўлган, ҳар қандай боғда чекловларсиз ишлатишга мўлжалланган усул шамол машиналаридан фойдаланиш ҳисобланади. Европа ишлаб чиқарувчиси – GENERнинг шамол машиналари сунъий конвекция йўли билан иссиқлик  узатишни амалга оширади. Чунки, улар юқори қатламларда ушлаб турилган илиқроқ ҳавони тортиб олади ва ҳароратни кўтариш, ҳосилни сақлаб қолиш учун уни совуқ ҳаво билан аралаштиради. Шундай қилиб, ҳаво массаси маълум масофага узатилади», дейди GENERнинг Украина, Молдова, Грузия, Ўзбекистон ва Россиядаги эксклюзив вакили саналмиш FROSTLEE компанияси вакили технология тамойилини тушунтирар экан.

Шунингдек ўқинг: Қандай қилиб боғ ва токзорни совуқ уришидан сақлаш мумкин? Ҳимоя усуллари, уларнинг самарадорлиги, нархи ва фойдаланиш имконияти

Битта GENER машинаси билан ҳимояланадиган ҳудуд 3,0 дан 7,5 гектаргача  (машина тури, экин ва ҳаво ҳароратига қараб)дир. Шу билан бирга, GENER -6 ° C гача бўлган ҳароратда  экинларни ҳимоялашга қодир. Агар ер ва шамол йўналишини ҳисобга олган ҳолда камида учта ускуна ўрнатилган бўлса, ҳимоя жуда самарали бўлади, аммо биттаси ҳам йўқотишларнинг олдини олиш салоҳиятига эга.

Биргина 2021 йилда GENER Францияга икки юздан ортиқ шамол машиналарини муваффақиятли экспорт қилди. Айни пайтда Испания, Туркия, Бельгия ва Италия каби мамлакатларда келгуси йил учун буюртмалар портфели тўлиқ шакллантирилган.

“Шуни унутмаслик керакки, совуқлар ҳосил ҳажмидаги йўқотишлардан ташқари, унинг сифатига ҳам таъсир қилади. Зеро, паст ҳароратдан азият чеккан  дарахтлар келгусида нуқсонли мевалар беради ва уларни сархил маҳсулотлар бозорида умуман сотиб бўлмайди. Бундай дарахтдан яна тез бузиладиган ва узоқ муддатли сақлашга тўғри келмайдиган мевалар ҳосилини олишга тўғри келади. Табиийки, бу мевалар, одатда, сархил бозор  меваларидан ўртача 5-10 баравар арзон сотилади ва уларни сотиш, кўпинча, маҳсулот етиштириш харажатларини ҳам қопламайди. Ҳосил олинади-ю, бу боғбонга фақат молиявий йўқотишлар келтиради”, дея хулоса қилди Денис Москалев.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Маrlena қизил смородина бозорида янги лидерга айланадими?

EastFruit

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Қозоғистонда чигирткаларга қарши кураш кучайтирилди

EastFruit

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Ер ости томчилатиб суғориш усули Ўзбекистон агробизнесини тубдан ўзгартириши мумкин

Andriy Yarmak

Сергей Алба: ер ости томчилатиб суғоришга йўналтирилган инвестициялар бир мавсумдаёқ ўзини оқлайди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин